Ўзбекистон янгиликлари

Сингапур элчиси билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Цингапур Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зулкифли бин Баҳаруддин бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Цингапур делегацияси билан Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик борасидаги тажрибасини ўрганиш ва Цингапур вазирликлари билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиш, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида ҳамкорлик масаласи муҳокама этилди.
Зулкифли бин Баҳаруддин Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда диний йўналишдаги илмий мактаблар фаолият бошлагани, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилгани, Ўзбекистонда ислом тадқиқотлари ва бу соҳадаги илмий меросни тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида бугунги кунда аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида радикаллашув ҳолатининг камайиши кузатилаётганини эътироф этди.
Шунингдек, музокара чоғида Сингапур давлатидан Ўзбекистонга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳлар ташрифини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Манба: http://www.religions.uz


Read 2772 times

Янгиликлар

Top