Ўзбекистон янгиликлари

Ҳиндистон Ислом маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий марказига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 15 июль куни Ҳиндистон Ислом маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази вакиллари ва мажмуа мутасаддилари кутиб олди. Зиёрат давомида меҳмон илмий‑маданий меросга бўлган қизиқишини айтди.

Зиёратдан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот марказининг фаолияти ва унда сақланаётган қўлёзмалар билан яқиндан танишиш истагини билдирди. Марказ олиб бораётган ишлар билан ва мавжуд қўлёзмалар билан танишиб, келажакда илмий‑амалий ҳамкорлик йўлга қўйилса, икки давлат муносабатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда марказларнинг илмий ходимларини малакасини оширишда икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у фахрий меҳмонлар дафтарига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.

Учрашув сўнгида Ҳиндистон Ислом маданияти маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимларининг халқаро конференция, симпозиумларда иштирок этиш ва малакасини ошириш каби масалаларда ҳамкорлик қилишга оғзаки келишилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3110 times

Янгиликлар

Top