Ўзбекистон янгиликлари

«Иймон» китоби қайта сотувга чиқарилади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган китобнинг иккинчи нашри сотувга чиқарилмоқда.

«Ҳилол» нашри тарқатган хабарга кўра, 28 минг сўм нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Иймон» китоби биринчи марта 1991 йилда нашрдан чиққан эди.

«Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи динимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди», дейилади нашриёт хабарида.

Маълум қилинишича, янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенг ҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилган.

Ушбу китобнинг электрон нашри ҳам бўлиб, у бепул тарқатилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3297 times

Янгиликлар

Top