Ўзбекистон янгиликлари

Янги ўқув йилидан бошлаб «Дунё динлари тарихи» фани ҳам ўқитилади

2018 йилнинг 27 июлида Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11-синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғи қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда. Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим муассасалари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.

Халқ таълими вазирининг буйруғига илова қилинган таянч ўқув режасига мувофиқ, 2018-2019 ўқув йили давомида “Тарих“, “Давлат ва ҳуқуқ асослар“, “Одобнома“, “Ватан туйғуси“, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари“ каби ижтимоий фанлар билан бир қаторда “Дунё динлари тарихи“ фани ҳам ўқитилади. Ушбу фан мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари учун ҳафтада 1 соат давомида ўтилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари таянч ўқув режа ва тушунтириш хатида белгиланган вазифалар ижроси 2018-2019 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларида тўлиқ бажарилишини таъминлайди.

Мазкур буйруқ қабул қилингани муносабати билан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Манба: azon.uz

Read 3899 times

Янгиликлар

Top