Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда хорижда диний таълим олишга кўмаклашувчи кенгаш ташкил этилади

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 651-сонли қарори қабул қилинди.

Хорижий диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва доимий янгиланиб борилади. Дастлабки маълумотлар базаси 2018 йил 1 сентябрга қадар тузилиши белгиланди.

Бундан ташқари, хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланади.

Эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий порталида ўзбекистонликларнинг хорижда диний таълим олиши бўйича тавсиялар, маълумотлар жойлаштириб борилади.

Хорижий диний таълим муассасаларда таълим олиш, ҳужжат топшириш, тугатганидан сўнг иш билан таъминлаш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгаши тузилади.

Ушбу қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин. 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3824 times

Янгиликлар

Top