Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг яна бир китоби қайта нашр қилинди

Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоҳирий амалларимиз шариатимиз томонидан тартибга солиниб, уларнинг тафсилотларини фиқҳ илми Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб беради. Динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини эса Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми баён қилиб беради.
«Руҳий тарбия» асари динимизнинг тамал тошларидан бири бўлган нафс тарбияси масалаларига бағишлангандир. Ушбу мажмуа уч жилддан иборат бўлиб, уларга нафсни поклаш, аҳлоқни сайқаллаш каби руҳий камолот босқичларига оид масалалар киритилган.
Мазкур китобнинг биринчи жузига «Покланиш», иккинчи жузига «Тикланиш» ва учинчи жузига «Ҳулқланиш» деб ном берилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муаллифи бўлган ушбу уч жилдлик китоб «Руҳий тарбия» деб номланади. Унинг биринчи жузи «Покланиш», иккинчи жузи «Тикланиш» ҳамда учинчи жузи «Ҳулқланиш» деб номланади.

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси нашриётида чоп этилган бўлиб, сотиш учун 95 минг сўм миқдоридаги нарх тавсия этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2813 times

Янгиликлар

Top