www.muslimuz
Болаларимизни Аллоҳга, Қуръонга, Ватанга муҳаббатли қилиб тарбияласак, қалбига бошқа муҳаббат кира олмайди – Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
Шу кунларда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, юртдошларимизга гўзал маънавий-маърифий суҳбатлар қилиб бермоқдалар. Бундай жонли мавъизалардан мамнун бўлган ҳамюртларимиз ўз миннатдорлигини ҳам билдирмоқда.
Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоатга бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири: “Ёшларни ижтимоий иллатлардан асраш – динимиз талаби!” мавзусида мавъиза қилиб бердилар.
Муфтий ҳазратлари фарзанд тарбиясида ота-она олдида турган мажбурият ҳақида сўз юритиб бундай дедилар:
– Бола-чақа бизга омонат берилган. Уларни комил инсон қилиб вояга етказиш гарданимиздаги вазифадир. Фарзанд тарбиясида ота-онадан талаб қилинадиган муҳим омил бу – тақвою ҳалолликдир. Имом Бухорийни Имом Бухорий қилган нарса ҳам оталарининг ҳалоллиги ва оналарининг тақвосидир. Нега бугун юртимиздан Имом Бухорий, Термизийлар, Ибн Синолар чиқмаяпти? Демак, болаларимизга берадиган луқмамизга эътибор беришимиз лозим. Ҳалол бўлсак, фарзандимиз харомдан қочса, бировни ҳақидан, порадан, ўғирликдан ҳазар қилса, ана ўша бола жамият кутган буюк инсон бўлиб етишади. Уларни Аллоҳга, Қуръонга, Ватанга муҳаббатли қилиб тарбияласак, қалбига бошқа муҳаббат кира олмайди, – деди муфтий Нуриддин домла ҳазратлари.
Муфтий ҳазратлари суҳбатлари давомида ёшларни турли ижтимоий иллатлардан асраш, уларни тўғри йўналтириш ҳақида маъруза қилиб, ёшлар орасида вақтдан унумли фойдаланиш хусусида алоҳида тўхталдилар.
– Инсон умри – унинг энг қимматли бойлигидир. Унинг бир сониясини ҳам узайтира олмаймиз. Аммо бугун ёшлар орасида у қадрсиз бўлиб қолди. Кунини беҳуда ишларга сарфлаб, исроф қилаётганлар етарлича. Ҳаёт нима учун берилганини англаб етмаяптилар Умрини нималарга сарфлаётганини ҳисоб қилмаяптилар. Ёшлик ғанимат, бу даврда барча амалларни илм бўладими, касбкорми, ибодатми ҳаммасини мукаммал қилиш мумкин. Шундай экан, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиб, хайрли ишларга сарфлаши керак. Бўлмаса афсусланиб қолиши ҳеч гап эмас.
Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Улар у жойда: “Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин – бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилайлик!” – деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!...” (Фотир сураси 37-оят).
Расул алайҳиссалом ҳам ёшлик кишининг камолот касб этадиган, кўп ютуқларга эришадиган вақти эканига таъкидлаб шундай дейдилар: “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинг: кексаликдан олдин ёшликни, касалликдан олдин саломатликни, камбағалликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтни, ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг!” (Имом Термизий ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Демак, ёшларимиз ҳаётининг баҳори бўлган даврни турли бекорчи ўйин-кулгу, орзу-ҳавсалар, гуноҳ ишлар билан эмас, илм, касбкор билан ибодат ва савобли ишлар билан ўтказиши лозим, – дедилар муфтий ҳазратлари ўз сўзида.
Шунингдек, муфтий Нуриддин домла суҳбатлари давомида ёшлар орасида қимор ва турли ўйинларга берилиш, маънавий бузуқлик, шафқатсизлик, каби иллатлар кўпайиб бораётгани ҳақида сўз юритиб, интернетдан тўғри фойдаланиш ҳақида ҳам фикр билдирдилар.
– Бугун нима саволимиз бўлса, илмли кишилардан эмас, интернетдан излаймиз. Унинг жавоби тўғрими, нотўғрими ангамаймиз. Кейин эса турли тушунмовчиликлар гирдобида қоламиз. Бир ўйлаб кўринг, бир кунда неча соатлаб интернетда ўтирамиз. Ота-онамизга, яқинларимизга ҳам шунча вақт ажратяпмизми? Фарзандимизга бирор илм ўргатяпмизми? Бир кунда бир маҳал ота-онамизга вақт ажартиб улардан ҳол-аҳвол сўраб қўйсак қанча хурсанд бўлади. Шу ҳақда ҳам мулоҳаза қилайлик, – дедилар муфтий ҳазратлари.
Суҳбат якунида Нуриддин домла ҳазратлари юртимиз ривожи, ёшларимиз келажаги ва жамоат ҳақига хайрли дуолар қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
muslim.uz
"Янги ҳаёт" жомеси янги даврга хос ва мос масжид бўлади
Хабар берганимиздек, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё тумани марказий “Янги ҳаёт” масжиди қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар. Сафарга Диний идора "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Aлижон қори Ҳайдаров ҳамда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров ҳамроҳлик қилдилар.
Дастлаб Муфтий ҳазратлари мутасадди вакилларнинг янги жоме лойиҳаси тақдимоти билан яқиндан танишиб, уста-муҳандисларга намозхонларга ҳар томонлама ҳозирланган шароитлар тўғрисида маълумотлар олдилар.
Маросим давомида Муфтий ҳазратлари масжид бунёдкорлари, уста-муҳандислар, қурувчиларга эзгу ниятлар билдирдилар ҳамда юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги ва масжид қурилишига ҳисса қўшаётганлар барчанинг ҳаққига дуолар қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу масжиднинг эски бинолари 1956 йилда қурилган. Улар катта йўлдан пастликда жойлашгани ва пахса, хом ғиштдан қурилгани учун фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Қолаверса, кейинги пайтда намозхонлар сони ортиб, жамоат намозига хонақоҳ торлик қилиб қолаётган эди. Шу боис кўплаб мўмин-мусулмонлар таклифи инобатга олиниб, мутасадди вакиллар масжид янги биноси қурилишига рухсат бердилар.
Шундан сўнг Сирдарё туманининг марказидаги маҳаллалар аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида, жоменинг янги биноси эски жойидан 200 метр катта йўл бўйига яқин манзилга кўчирилди.
Мажмуанинг умумий майдони бир гектарни ташкил этади. Янги хонақоҳга ёнидаги айвонлари билан қўшиб ҳисоблаганда 5 мингдан зиёд одамни сиғдира олади. Унда совуқ ва иссиқ кунлар учун барча шароит яратилади. Бундан ташқари, зиёратга чиққан йўловчи аёллар учун ҳам 25 кишилик алоҳида намозхона қуриш режа қилинган.
Лойиҳага кўра, 45 метрли миноралар ва баландлиги 20 метр, айланаси 10 метр бўлган гумбаз масжидга ўзгача файз ва виқор бахш этади.
Мажмуада маъмурият хоналари, замонавий кутубхона, мажлислар зали ва бошқа қўшимча бинолар ҳам ўрин олган. Таҳоратхонаси бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат кўрсатади. Унда таҳорат олувчилар учун барча шароит қилинади.
Жорий йилда бошланган масжид қурилиши 2025 йилда якунлаш режа қилинмоқда.
Ушбу "Янги ҳаёт" жомеси янги даврга мос ва хос масжид бўлади, инша Аллоҳ.
Дарҳақиқат, масжид қуришнинг фазли, унинг дунёю охиратдаги фойдалари, бунда астойдил, холис хизматнинг ўрни нақадар муҳимлиги ҳақида манбаларда баён этилган, динимизда масжидларнинг фазли ва аҳамияти, уларни обод қилувчилар ҳақида кўплаб хушхабарлар келган, Қуръони каримда масжидларни обод қилувчилар: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчи зотлар бўлсалар, ажабмас” (Тавба сураси, 18-оят), дея марҳамат қилинган.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қудсий ҳадисда эса Аллоҳ таоло: «Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир», дея иноят қилинган (Абу Нуайм ривояти).
Ҳақ таоло ушбу жоме масжидни тезроқ қад ростлашини насиб этиб, мўмин-мусулмон халқимизга Қиёматга қадар хизмат қилишини насиб айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
✅ Бугун, 19 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Юнусобод ва Шайхонтохур туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.
Қуйида уламолар ва намозларга борадиган масжидлари рўйхати билан танишишингиз мумкин:
? “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаххор домла Юнусов;
? Асрга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров ;
? Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;
? “Чирмир ота” масжидига:
☀️ Пешинга Абдурашид домла Усмонов;
? Асрга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
? Хуфтонга Хасанхон қори Абдумажитов;
? “Усмон ибн Маъзун” масжидига:
☀️ Пешинга Аъзамхон домла Эргашев;
? Асрга Исроилжон домла Исмоилжонов;
? Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
? “Раҳимжон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Йўлдошали домла Каримов;
? Асрга Меърожиддин домла Ҳайдаров;
? Хуфтонга Аъзамхон домла Эргашев;
? “Мулла Холмирза ота” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;
? Асрга Асрориддин домла Хушназаров;
? Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;
? “Убай ибн Каъб” масжидига:
☀️ Пешинга шайх Алижон қори Ҳайдаров;
? Асрга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззаков;
? Хуфтонга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
? “Юнусобод” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасан домла Қодиров;
? Асрга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;
? Хуфтонга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
? “Мирза Ғолиб” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
? Асрга Мирвоҳид домла Миржалилов;
? Хуфтонга Нурали домла Мавланов;
? “Чўпон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Нурали домла Мавланов;
? Асрга Бахтиёр домла Сатторов;
? Хуфтонга Исроилжон домла Исмоилжонов;
? “Шайх Зайниддин” масжидига:
? Хуфтонга Йўлдошали домла Каримов;
? “Оқлон” масжидига:
? Хуфтонга Меърожиддин домла Ҳайдаров;
? “Сузук ота” масжидига:
? Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
? “Фирдавс” масжидига:
? Хуфтонга Исоқжон домла Бегматов;
? “Доруссалом” масжидига:
? Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;
? “Эшон Бобохон” масжидига:
? Хуфтонга Асроридин домла Хушназаров;
? “Фотимаи Заҳро” масжидига:
? Хуфтонга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззаков;
? “Баланд” масжидига:
? Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
? “Мўйи Муборак” масжидига:
? Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалиловлар ташриф буюрадилар.
? Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!
Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Олий маъҳад талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодир Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади
▪️Бугун, 18 феврал куни Жазоирда 17-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади.
▪️Тошкент вақти билан 12:00да бошланадиган Қуръон мусобақасида Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодир иштирок этади.
▪️Онлайн шаклда ташкил этилган мусобақада Оятуллоҳ қори Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Zoom орқали чиқиш қилади.
▪️Оятуллоҳ қори қайси вақтда чиқиш қилиши тўғрисида қуръа натижаларидан сўнг хабар берамиз.
▪️Олий маъҳад талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодирга Аллоҳ таолодан муваффақият сўраймиз!
? t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!