www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, суҳбат қилиб берадилар:

Китоб туманидаги “Ҳазрати Али” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Останақул” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

Шаҳрисабз туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” ва Яккабоғ туманидаги “Ҳожи Шамсиддинхон” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидига Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

Қарши шаҳридаги “Наво” ва “Қум қишлоқ” жоме масжидига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марзкази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла;

Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” ва Яккабоғ туманидаги “Хўжа Илғор ота” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Китоб туманидаги "Шайхон" ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Эшон Пир” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурҳониддинхон ўғли” ва Яккабоғ туманидаги “Эски Қўрғон” жоме масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла домла Сайфуддинов;

Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ойша она” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов;

Шаҳрисабз шаҳридаги “Молик Аштар” ва Яккабоғ туманидаги “Муродулла ҳожихон” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва Яккабоғ туманидаги “Ғуржоб” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов;

Шаҳрисабз туманидаги “Оқ масжид” ва Яккабоғ туманидаги “Муҳаммадия” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов;

Шаҳрисабз туманидаги “Қорибадал” ва Яккабоғ туманидаги “Эшпўлат ҳожи” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов;

Китоб туманидаги “Денов” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров;

Китоб туманидаги “Шайх Абу Бакр Китобий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Тўрабой Охун” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Аҳмад Яссавий” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров;

Китоб туманидаги “Алақуйлиқ” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Қундузак” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Китоб туманидаги “Туябоши” ва Шаҳрисабз туманидаги “Мулла Абдужалил Куҳий” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов.

Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдами, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган китобларни етказиш ва вилоятдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи
Тошкент шаҳар "Убай ибн Каъб" масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Матқуловнинг Қарши шаҳридаги марказий “Кўк гумбаз” жоме масжидига ташрифлари.

http://www.nasafziyo.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилинмоқда, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга оширилмоқда.

Жумладан:

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Нишон туманидаги "Талимаржон" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов Косон туманидаги "Чоргумбаз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Олтинтепа" масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Қарши туманидаги "Хожи Хизр" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов Нишон туманидаги "Мунаввара" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматулла домла Сайфуддинов Яккабоғ туманидаги "Жомеъ" масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров Касби туманидаги "Қамаши" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Аҳмад Яссавий" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров Касби туманидаги "Касби" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Косон туманидаги "Ғоиб ота" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилиб бердилар, уларда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.

Таъсирли суҳбат ва савол-жавоблар масжид қавмига манзур бўлиб, ўз миннатдорликларини билдирмоқда.

Қашқадарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

Вторник, 03 Август 2021 00:00

Бири иккинчисиз бўлмас

Аллоҳга итоат этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик қилинмайди. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этиш лозим.

Аллоҳ таоло бундай буюради: “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 1-оят); “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).

Аллоҳ таолога итоат Қуръони карим кўрсатмаларига амал қилиш билан, Набий алайҳиссаломга итоат эса у зот алайҳиссаломнинг суннатларига эргашиш билан бўлади.

Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига итоат этганлар улкан зафарларга эришади: “Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси, 71-оят).

Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатгўй бандалар жаннатга мушарраф бўлишади: “Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, (У) уни остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритур” (Фатҳ сураси, 17-оят).

Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этмаганлар қиёмат куни азобланадилар: «Юзлари оловда айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, дерлар» (Аҳзоб сураси, 66-оят).

 

 

Намозни ўз вақтида адо этиш, моли нисобга етганда закот бериш лозим. Намозни ўқиб, закотга қодир бўла туриб бермаслик, катта гуноҳдир.

Аллоҳ таоло намозни адо этишга ва закот беришга буюради: “...намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз...” (Ҳаж сураси, 78-оят); (Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз” (Нур сураси, 56-оят).

 

Намозни адо этувчилар ва закотни берувчилар учун Аллоҳ таолонинг улуғ мукофотлари бордир: “Албатта, имон келтирган, яхши ишларни қилган, намозни баркамол ўқиб, закотни берганлар учун Парвардигорларининг ҳузурида (махсус) мукофотлари бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Бақара сураси, 277-оят); «...намозни барпо қилувчилар, закотни адо этувчилар, Аллоҳга ва “Охирги кун” (қиёмат)га имон келтирувчилар ҳам борки, айнан уларга, албатта, улкан мукофот ато этурмиз» (Нисо сураси, 162-оят).

 

Мол-дунёсини тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфламайдиганлар учун аламли азоб бордир: «Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида “хушхабар” беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: “Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!” (дейилади)» (Тавба сураси, 34-35 – оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб: “Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!” дейди”, дедилар ва: “Аллоҳнинг фазли билан берган нарсаси (бойлиги)дан бахиллик қилувчилар буни ўзларига яхши деб ҳисобламасинлар! Асло! Бу улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади”, оятини тиловат қилдилар» (Оли Имрон сураси, 180-оят).

 

Аллоҳга итоат этиш ва ота-онага яхшилик қилиш лозим. Аллоҳга ибодат қилиб, ота-онани ҳурмат этмаслик, уларга яхшилик қилмаслик улкан гуноҳ.

Аллоҳ таоло бундай буюради: Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро сураси, 23-оят); “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик” (Луқмон сураси, 14-оят); “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Аҳқоф сураси, 15-оят).

 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигини топадиган амалларда собит қадам қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифлари бошланди.

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов Қарши шаҳридаги "Қиличбек Қўрғонча" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилдилар, унда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.

Таъсирли суҳбат ва савол-жавоблар масжид қавмига манзур бўлиб, бунинг учун жамоат Эрдон домлага миннатдорлик билдирди.

***

Тошкент шаҳридаги “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов сафар давомида Қарши шаҳридаги марказий “Кўк гумбаз” жоме масжидига ташриф буюрди.

Дастлаб устоз Абдуҳаким қори пешин намозини жамоат билан адо этгандан сўнг намозхонлар билан дилдан суҳбат қурди.

Суҳбат асносида мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.

Дилдан қилинган суҳбат савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

 

Уламолар ташрифи давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

https://t.me/nasafziyo

Top