muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) доимий вакили Улуғбек Мақсудов ташкилотнинг Жидда шаҳридаги қароргоҳида Бош котибнинг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Асқар Мусинов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТнинг фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йили ИҲТнинг Остонада бўлиб ўтган фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурган ташаббуслар бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

А.Мусинов ИҲТ билан самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Хусусан, ИҲТнинг Исломободдаги Илмий-технология бўйича ҳамкорлик доимий қўмитаси (COMSTECH) билан ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашини, республикамизда ҳар йили ўтказиладиган робототехника бўйича халқаро мусобақаларни юқори баҳолашини қайд этди.

Бош котиб ўринбосари Ўзбекистоннинг ташаббусларини ИҲТ қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Самарқандда давлатлараро телескоп ўрнатилиши ва Ўзбекистонда олтита юқори кўрсаткичли компьютер марказларидан бирини жойлаштириш ташаббуси Ташкилот томонидан қабул қилинган “ИҲТ фан, техника ва инновация соҳасидаги ҳаракат дастури – 2026”нинг мақсад ва вазифаларига мос келади.

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, ИҲТнинг фан ва технология бўйича иккинчи саммити жорий йил 16 июнь куни видеоанжуман шаклида Бирлашган Араб Амирликлари ўтказиши ва унда “ИҲТ фан, техника ва инновация соҳасидаги ҳаракат дастури – 2026” бўйича амалга оширилган вазифаларни бугунги кун талабига мослаштириш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Жорий йилда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги 15дан ортиқ «ҳалол» стандартларни ишлаб чиқди ва қабул қилди. Бу ҳақда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитасининг «Миллий аккредитация маркази» бош директорининг биринчи ўринбосари Қайнар Тайжанов маълум қилган.

«Ҳалол сертификатлаш муаммолари кўпроқ сифат муаммолари билан боғлиқ. Бу йил Савдо ва интеграция вазирлиги 15дан ортиқ «Ҳалол» стандартларини ишлаб чиқди ва қабул қилди, улар ҳозирда ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йили биз Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркиянинг стандартлаштириш бўйича идоралари билан яқин ҳамкорлик қилдик ва принципларни амалга оширишда ишладик. Ушбу масала босқичма-босқич ҳал этилади», — деди Қайнар Тайжанов Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

 

azon.uz

 

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас жойларга виртуал тарзда ташриф буюриши мумкин.

Se-ma-for Studio томонидан ишлаб чиқилган 3D дастури ёрдамида фойдаланувчилар Маккадаги Ҳарам масжиди, Мадинадаги Пайғамбар масжиди ва Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидига интерфаол тарзда экскурсия қилади.

Шунингдек, Муқаддас шаҳарларнинг яқинидаги Арафа ҳудуди, Жамарат устунлари, Муздалифа ҳудуди ва ўтказилаётган кўргазмаларга ҳам виртуал томошо қилса бўлади.

Дастурда араб, инглиз, турк, форс, урду, малай ва индонез тиллари мавжуд.

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Среда, 07 Апрель 2021 00:00

Рамазонга тайёрмисиз?

  1. Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.
  2. Рамазон ойининг ҳар бир кунининг режасини тузинг. Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта сахий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саховатлари, яхшиликлари янада ортиб кетар эди.  Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.

  1. Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
  2. Рамазон рўзасини тутишга холис ният қилинг. “Ҳаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим етмайди” каби турли баҳоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Агар рўза тутишни холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилсангиз, Аллоҳнинг ўзи енгиллик, барака ато этади.
  3. Рамазон ойи келаётганидан хурсанд бўлинг. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
  4. Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Чунки Аллоҳ сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

 

Top