muslim.uz.umi
Салам савдоси қандай савдо? "Исъҳоқ Муҳаммад"
8-мўъжиза: Абу Жаҳл Расулуллоҳ (с.а.в)ни босиш учун олдинга ўтиб қўрққанидан ортига қайтиши
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қорақолпоғистон республикасида Умра зиёратига бепул йўлланма олган қори билан суҳбат
Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифига доир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади.
Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунлари бўйича Президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида тижорат шартномалари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги кооперацияга оид битимлар имзоланиши кўзда тутилган. Икки мамлакат санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилиши ҳам мўлжалланган.
Президент матбуот хизмати