muslim.uz

muslim.uz

Ироқнинг Мосул шаҳрида жойлашган ва XII асрда барпо этилган “Ан-Нури” масжидини қайта тиклаш учун ЮНЕСКО томонидан 100 миллион доллар ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.

2014 йилда айнан шу масжидда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий “халифалик” тузилганини эълон қилган эди. 2017 йилда жангарилар масжидни вайронага айлантирди.

ЮНЕСКО бош директори Одри Азулайнинг айтишича, қадимий масжидни қайта тиклаш жадвали ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

14 сентябрь куни «Hilol-nashr» нашриётида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг навбатдаги китоби тақдимоти ўтказилди. У кишининг қаламига мансуб ушбу китоб «Олам ва одам, дин ва илм» деб номланган.

Тақдимот тадбири анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловати ва дуои хайрлар қилиш билан бошланди. Сўнгра сўзга чиққанлар мазкур китобнинг ёзилиш тарихи, унда кўтарилган масалалар, жамият ва инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

«Олам ва одам, дин ва илм» муаллифнинг вафотидан кейинги нашр қилинган тўртинчи китоби.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ муаллиф ҳаётлигида таълиф ва таржима қилган ва вафотидан кейин нашр этилаётган китоблар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, 2 та таржима китоблари ҳам нашр қилинган. Бундан ташқари ҳали нашр қилинмаган 2 та таълиф ва 13 та таржима — жами 15 та китоблари бор. «Исломда уч бало: Ислом гиёҳвандлик, ароқхўрлик ва кашандаликка қарши» номли китобни ўзлари таълиф қилган. Шунингдек, умрлари охирида қазо ва қадар номли китоб ҳам ёзган. Таржима китоблардан аксари уламоларнинг асарларидан қисмларни масжид имомлари, мадраса мударрисларига ўтилган дарслар асосида тузилган. Хусусан, улардан бири Ҳаким Термизийнинг «Нодир асарлар» ва «Янги ҳаёт» деб таржима қилинган «Муридлар одоби» китобларидир. Шунингдек, замонамиз уламоларидан бўлган шайх Тақий Усмонийнинг «Замонавий фиқҳий муомалалар баҳслари» деб номланган китоблари ҳам ҳазрат томонидан таржима қилинган.

Ҳазрат бу китобни 2014 йил 4 июль жума куни ёзиб тугатган. Мана орадан беш йилдан зиёд вақт ўтиб ушбу китоб нашр қилинди».

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тожикистон пойтахти Душанбеда барпо этилаётган ва Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжид жорий йилнинг октябрида фойдаланишга топширилади. Avesta.tj нашрининг хабар беришича, қурилиш ишларига якунланиш арафасида.

Қурилиши 2009 йилнинг октябрида бошланган масжидда бир пайтнинг ўзида 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин бўлади.

Қурилиш лойиҳасини тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар ишлаб чиқди. Масжид минораларнинг баландлиги 75 метрга, асосий гумбазининг катталиги эса 47 метрга тенг.

Масжидда кутубхона, музей ва конференциялар зали ҳам мавжуд.

Лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга тенг бўлиб, аввалроқ Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилиши айтилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Вівторок, 17 сентябрь 2019 00:00

Ер юзидаги “Тубо”

Дунёда шундай масжидлар борки, ўзининг ноёб архитектураси, ўзига хос кўриниши билан ер юзидаги мусулмонларни ўзига жалб этади. Умрингизда бир бор бўлса ҳам бундай ибодат уйларини бориб кўргингиз, зиёрат қилгингиз келади.

 

 

 

Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган, жаннат боғларининг бири билан аталгувчи “Тубо” масжиди дунё масжидлари ичида энг катта гумбазга эга эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Дарҳақиқат, диаметри 72 метрга тенг улкан гумбаз бутун бир хонқоҳни ўз бағрига сингдирган. Ҳовли қисмидаги гумбазсимон фавворага эга ҳовуз ҳамда икки ёндаги ёйсимон устунлар масжид қиёфасининг бутун бир яхлитлигини акс эттиради.

 

 

Масжид қурилиши 1966 йилда бошланган бўлиб, уч йил давом этади ва 1969 йилнинг ноябр ойида очилади. Лойиҳа покистонлик меъмор Бобар Ҳамид Чаухан ва муҳандис Зоҳир Ҳайдар Наквилар томонидан ишлаб чиқилган. Масжид оқ мармардан қурилган бўлиб, баландлиги 70 метрга эга битта минорага эга. Шунингдек, 768 минг оникс бўлаклари фасад қисмини безаб туради.

 

 

 

Хонақоҳнинг ички қисми 5000 намозхонга мўлжалланган. Мажмуанинг умумий сиғими эса 38000 кишини ташкил этади.

 

 

 

Карачининг “Korangi Road” кўчасида жойлашган мазкур масжид сайёҳлар ва зиёратчилар энг кўп ташриф буюрадиган масканлардан биридир.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Вівторок, 17 сентябрь 2019 00:00

Татаристонда Halal City қурилади

Татаристон президенти Рустам Минниханов Halal City деб номланувчи оилавий дам олиш, кўнгилочар савдо маркази лойиҳасини намойиш этди. Ушбу савдо мажмуасида тамаки ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланган бўлади.

islamisemya.com нашрининг маълум қилишича, ушбу мажмуа соғлом ҳаёт тарзини хуш кўрувчи барча инсонлар учун мўлжалланган. Бу мажмуадан мусулмонлар қатори барча дин вакиллари бирдек фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ушбу лойиҳанинг мақсади Halal LifeStyle (ҳалол ҳаёт тарзи)ни тарғиб қилиш ва оммалаштириш экани айтилган. Савдо марказида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳалол сертификати талабларига мос келувчи маҳсулотлари сотилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top