МАҚОЛА

Ҳанафий-Мотуридий мазҳабига кириш бўлган китоблар

Ушбу китоблар мазҳабнинг тарихий усулларини баён қилади ва унинг Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳга нисбатини исбот қилади:

1. “Ал-усулул мунийфа” (“Муҳим қоидалар”) – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳ. Қозиюл-қузот Имом Баёзий роҳимаҳуллоҳ жамлаб, тартиблаганлар.
2. “Ал-кутубул хамса” (“Бешта асар”) – “Фиқҳул акбар”, “Фиқҳул абсат”, “Васият”, “Олим ва мутааллим” ва “Рисола” асарлари – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳ.
3. “Китабул иймон” (Иймон китоби) – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган ҳадислар энциклопедияси, Шайх Латифур-Роҳманул-Аллоҳ ал-Баҳроижий жамлаб, тартиблаганлар.
4. “Кашфул-осор” (“Асарларни кашф қилиш”) – Имом Сабазмуний роҳимаҳуллоҳ.
5. “Китабул эътиқод” (“Эътиқод китоби”) – Имом Имодул-Ислом ал-Устувоний роҳимаҳуллоҳ.
6. “Шарҳу Ақидатут Таҳовий” – Имом Туркистоний роҳимаҳуллоҳ.
7. “Саводул-Аъзам” (“Катта жамоа”) – Имом Абу Ҳафс Соғир роҳимаҳуллоҳ ва Имом Ҳаким Самарқандий роҳимаҳуллоҳга мансуб асар.
8. “Табсиратул адилла” асарининг “Таквин” масаласида келган “Табақалар” борасидаги фасл – Имом Сайфул-Ҳақ Абул-Муъин Насафий роҳимаҳуллоҳ.
9. “Усулул Баздавий” асарининг “Тавҳид илми” борасидаги фасл – Имом Фахрул-Ислом Баздавий роҳимаҳуллоҳ.
10. Имом Ҳасийрий роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Ҳавий” асарига ёзилган таҳқиқ: “Ал-Масаилул ашаро” – Имом Абу Бакр Иёзий роҳимаҳуллоҳ.
11. “Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Мутакаллим” – Шайх Иноятуллоҳ Иблоғ Афғоний роҳимаҳуллоҳ.
12. “Саддус суғур би сийроти аламил ҳуда Аби Мансур Мотуридий” – Шайх Аҳмад Саъд Даманҳурий ҳафизаҳуллоҳ.
13. Шайх Рустам Маҳдийнинг китоблари ва рисолалари: “Имамул Мотуридий манодил”, “Даҳдуш шубуҳот” ва “Ҳавла китабил олим ва мутаъаллим”.
14. “Ал-Мўтамад фил мўтақод” – Имом Маликул уламо Ал-Косоний роҳимаҳуллоҳ. Ушбу китоб ақида илмида бошланғич бўлган кишилар учун енгил ва жуда қулайдир. Ушбу китобда Самарқанд ва Бухоро мадрасалари иттифоқ қилган масалалар зикр қилинган.

 

Манба: المنهج الحنفي الماتريدي саҳифаси

Read 1297 times

Мақолалар

Top