Мақолалар

УЛУҒЛАРДАН УЛУҒСАН, ЮРТИМ!

Бугун жойларда энг улуғ  ва энг лазиз байрам – истиқлолимизнинг  йигирма етти  йиллик тантаналари бошланиб кетди. Бундан чорак аср  муқаддам узоқ кутилган орзудан воқеликка айланган мамлакатимиз истиқлоли, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаб етиш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш эндиликда ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизнинг бош мақсади саналади.Шу боис жонажон диёримизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш борасидаги тадбирларнинг ҳар бири ўзига хос  аҳамиятга эга.

 Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, бу  йилги байрам тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди  ва унинг асосида ташкил этилётгн тантаналарда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, айниқса, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани, хусусан, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт тармоқларини ривожлантириш, тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, бугун мамлакат ҳаётининг қай  бир жабҳасига қараманг кенг ўзгаришлар, янгиланишларнинг гувоҳи бўласиз. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида кенг кўламли қурилиш  ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ҳатто  чекка-чекка ҳудудларни қамраб олган “Обод  қишлоқ”, шаҳар марказларида  бошланган “Обод маҳалла” дастурлари  асосида ҳоли анчайин абгор бўлиб қолган аҳоли яшаш ҳудудлари бутунлай  янгича қиёфа касб этди. Шу билан бирга ўтган йиллар давомида яшаш учун оддийгина шароитлари етарли бўлмаган турар-жойларда истиқомат қилиб келаётган, ҳаттоки, ўзининг муқим уйига эга бўлмасдан ижарама-ижара юрган яна қатор фуқароларни ижтимоий  ҳимоялаш мақсадида уларга янги уйлар топширилди. Бунда аввало имконияти чекланган, ижтимоий эътиборга муҳтож  юртдошларимизнинг эътиборга олинганлиги амалдаги инсонпарварлик  сиёсатининг ёрқин намунасидир.

Инсонпарварлик  башарият тамаддунининг энг асосий жиҳатларидан биридир. Шу боис биз дин уламолари ҳам жойларда бўлиб ўтаётган қатор байрам тадбирлари, жума номозларида бугунги дориломон кунлар шукуҳи, Ватанни  севмоқ  ва уни қадрлаш, асраб-авайлаш  хусусида етарлича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Негаки, Президентимиз қарорида айтилганидек, эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилиш  ва фақат мустақилликкина бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини  катта қилиб очиб беради.

 Абдулаҳад қори ТОЖИБОЕВ,

Бўз тумани  бош имом-хатиби.

ЎМИ Матбуот хизмати

манба

Read 3799 times

Мақолалар

Top