Мақолалар

Шубҳали нарсалардан йироқда бўлиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарур. 

Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, шариатдаги ҳукми ноаниқ бўлган савдо молларидан узоқда бўлиш тожир учун ўта муҳимдир. Мусулмон тожир бундай нарсаларнинг ҳукмини биладиган олимлардан сўраб олиб, кейин сотса, ҳаромдан сақланган бўлади.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали нарса)ларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади», дедилар». 

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

 

манба: islom.uz

Read 2695 times

Мақолалар

Top