Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
«Гўзаллик қаерда?» деб сўрасалар, «Гўзаллик Аллоҳ таолодан ҳаё қиладиган юзлардадир» деб жавоб бер!
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
*****
БЕШ ТОИФА ОДАМ УЙЛАНИШГА, ОИЛА ҚУРИШГА ЯРОҚЛИ ЭМАСЛАР:
- ДИНДОРЛИГИ КАМ.
 - АХЛОҚСИЗ.
 - БАХИЛ.
 - АЁЛЛАРГА КЎЗ ОЛАЙТИРАДИГАН.
 - ФЕЪЛ-АТВОРИ, ХАРАКТЕРИ ЁМОН.
 
“ХОВАТИР РОҚИЯ ЖУРНАЛИ”
*****
Йиқилганингда турғазиб қўйиш учун узатилган қўл кўча-кўйда учрашиб қолинганда сўрашиш учун узатиладиган минглаб қўллардан ишончлироқдир.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Ҳар қандай инсоннинг муаммоси бошқа бир инсондир.
- Инсон инсондан ножам бўлади.
 - Инсон инсондан қўрқади.
 - Инсон инсон сабабли тушкунликка тушади.
 - Инсон инсон туфайли безовта бўлади.
 - Инсон инсон сабабли ҳаётни ёқтирмай, ўлимни орзу қилади.
 - Инсоннинг ҳаёти инсон туфайли азобга айланади.
 - Инсон инсон туфайли ўлади.
 - Инсон инсон туфайли инфаркт, инсульт ва қандли диабет каби касалликларга йўлиқади.
 
Одил Содиқ,
психолог
*****
Бир одамнинг қандайлиги:
— пули кўпайганда;
— мансабга ўтирганда;
— бирга сафарга чиққанда маълум бўлади.
*****
Очлик пайтида ноннинг эскиси бўлмайди.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Гапираётганингда, сенга тикилиб, жим қараб турганларнинг барчаси ҳам гапингни тинглаётган бўлавермайди. Айримлар гапириш навбатини кутиб жим туради.
*****
Ўғил бола жинсига мансуб бўлиб туғилганларнинг барчаси ҳам ЭРКАК дейилавермайди.
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов


