Мақолалар

ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ ҚАЧОНГАЧА?

Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва ҳайит кунидан ташқари яна икки кун давом этади. Охирги куни қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:

“Қурбонликнинг аввалги вақти (агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса) – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар (жума ўқилмайдиган) қишлоқ жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса учинчи куннинг қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

         Имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто” китобида Нофеъ роҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Қурбонлик (қилиш вақти) – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари ривоят қилинган. (“Фатҳу бабил иноя”).

         Демак, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Охирги куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жорий 2019 йилдаги қурбонлик сўйиш вақти: 11, 12 ва 13 август кунларига тўғри келмоқда.

 

Ғаломиддин Холбоев тайёрлади

Read 2598 times

Мақолалар

Top