Мақолалар

АЗИЗ УСТОЗЛАРГА

Тўғри йўлни кўрсатиб қўйган,

Сиз аслида суянган тоғим.

Йўқласангиз гар “лаббай”, дея,

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Борлигингиз ўзи бир неъмат,

Сўзларингиз имонга қувват.

Тик боқишга етмайди журъат,

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Ваъз- насиҳат қилсангиз агар,

Ҳар бир сўзи мисли дур, гавҳар.

Сизга тенгдир ҳаттоки падар,

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Ранжисангиз биздан бир бора,

Юрак-бағир бўлади  пора.

Саодатга элтгувчи чора –

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Гапиртирмай сизни тушунайин,

Назарингиз неъмат деб билайин.

Шогирдликка муносиб бўлайин,

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Расулуллоҳ ворисларисиз,

Гуноҳ, ҳаром, фисқдан нарисиз.

Авлиёю шайхнингбари – сиз,

Хизматингиз қилай, устозим.

 

Васф қилишга сўзим кўп анча,

Тунда ёзсам етар тонггача.

Жаннатдаги ҳурга етгунча,

Хизматингиз қилай, устозим!!!

                                                               Камрон МУСАБОЕВ,

              “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 2-курс талабаси

Read 4976 times

Мақолалар

Top