Мақолалар

Ота-онага яхшилик қилиш Жаннат калитларидандир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин! Сўнгра яна бурни ерга ишқалансин!

Айтилди: «Ким, ё Расулуллоҳ?»

У зот дедилар: «Ким ота-онасини кексалик пайтларида бирларини ёки ҳар икковларини топсаю, сўнг жаннатга кирмаган бўлса».

Имом Муслим ривоят қилганлар.

 

Бу дуоибадни Аллоҳ таолонинг энг севикли, энг эрка, энг улуғ бандаси, энг афзал Пайғамбари қиляптилар. Аллоҳнинг фазли билан у зот алайҳиссаломнинг дуолари ижобат бўлмай қолмайди. Шундай экан, ҳушёр бўлайлик!

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Ота-онага яхшилик қилиш кабира гуноҳларга каффорот бўлади» деганлар.

Ота-онамизга яхшилик қилишимиз бизга оламлар Робби томонидан буюрилганини, шунингдек, бу яхшилик, бу хизмат жаннатнинг калитларидан бири ҳамда гуноҳларимизга каффорот эканини эсимиздан чиқармайлик!

Ҳар биримиз Роббимизнинг амрига итоат қилиб, гуноҳларимиз кечирилиб, Жаннатга киришни истаймиз.

Аллоҳ таоло бизни ота-онамизга яхшилик қилишда бардавом бўлишимизни насиб этиб, дунё ва охиратда хор бўлишимиздан асрасин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Read 2504 times

Мақолалар

Top