Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Эй Роббим, ҳар бир муҳтож бандангга шифоингни, кушойишни, ризқни, раҳматингни ато қилгин!
“Ховатир роқия журнали”
*****
Эй Роббим, менга пок инсонларни йўлиқтиргин!
*****
Аллоҳ таоло ҳамиятли, рашкли эркакларни кўпайтирсин!
*****
Шошилиш керак бўлган ўринлар:
- Намозни вақтида ўқиш.
- Жанозани тезлатиш.
- Тенги топилган йигит-қизни уйлантириб, турмушга бериш.
- Қарзни узиш.
- Меҳмонни икром қилиш.
*****
Айбимни ҳеч ким йўқ жойда юзимга айтган инсондан Аллоҳ рози бўлсин!
*****
Пашшаларга гулзор ахлатхонадан яхши эканини тушунтириш қийин.
Интернет материалларидан тўплаб,
таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов