Мақолалар

Қуръони каримда фарзанд тарбияси бўйича кўрсатма
  1. Фарзандингизни кичик ёшидан ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ўргатинг.

Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: «Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир» (Луқмон, 13 оят).

 

  1. Фарзандингизга ота-онанинг қадри ҳақида сўзлаб беринг.

Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон, 14).

 

  1. Фарзандингизни намозни ўз вақтида адо этишга кўниктиринг.

Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир (Луқмон, 17).

 

  1. Фарзандингизни очиқ юзликка, ширин сўзликка ўргатинг.

Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас (Луқмон, 18).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 2666 times

Мақолалар

Top