Бутун дунёга коронавирус пандемияси тарқалиб, инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирди. Юртимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, халқимизнинг чуқур тушуниши ва ўзига хос сабр-тоқати билан бу офат жиловланиб, оммавий ёйилиб кетишининг олди олиняпти. Муҳтарам Президентимиз томонларидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қисқа фурсатларда даволаш муассасалари қурилиб, карантин зоналари ташкил этилгани бунда муҳим омил бўлди.
Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда олижаноблик намунасини кўрсатган, меҳр-оқибат, саховат ва олиҳимматлик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларга катта ҳисса қўшган, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, эзгу ишлари билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган қадрли ва табаррук уламоларимиз, муҳтарам ва ҳурматли имом-домлаларимиз, азиз ва қимматли мударрисларимиз, муштипар ва мунис отинойиларимиз, масжид-мадрасаларимиз бебаҳо ва меҳнаткаш ходимлари ҳамда севимли ва суюкли талабаларимизнинг хизматларини АЛОҲИДА ЭЪТИРОФ этиш керак.
Бундай инсонларимиз пандемия даврида ва турли табиий офатлар туфайли элу юртимиз бошига тушган синовларнинг оқибатларини бартараф этишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатганлари улкан таҳсинларга ва беқиёс ташаккурларга лойиқдир!
Натижада, матонатли халқимиз коронавирус пандемияси, бошимизга тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, тушкунликка берилмасдан, янада аҳил ва бирдам бўлиб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибатлиликнинг юксак намунасини бутун дунёга кўрсатдилар.
Диний соҳада меҳнат қилаётган фазилатли инсонларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, хайрия маблағларини тўғри йўналтириш, қийин аҳволга тушган аҳолига кўмак бериш, оғир шароитдаги одамларни сабр-тоқатга чақириш, уларнинг кўнглини кўтаришдаги фидойиликлари ҳар қандай мақтовга лойиқдир! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”, – деб хушхабар берган.
Ушбу касаллик ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш йўлида диний соҳа ходимлари иштирокида жонлиқлар сўйилиб, нажот сўраш намозлари адо этилгани, хатми Қуръонлар, дуою тазаррулар, истиғфорлару салавоти шарифлар айтилгани энг улуғвор ишлардан бўлганини алоҳида эътироф этишимиз – ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир!
Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда инсонларни синовли кунларда сабр ва қаноатли бўлишга даъват этиб, “Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бордир”, – деб марҳамат қилади. Чиндан ҳам, ҳар қандай ташвиш ортида енгиллик борлигини коронавирус касаллигидан соғайиб чиқаётган, табиий офатлар туфайли уй-жойидан айрилган, лекин давлатимиз ва эл-юртимизнинг ёрдами ила ўз ҳаётини янгитдан йўлга қўйиб олаётган минглаб ватандошларимиз қалбдан ҳис этмоқдалар.
Шубҳасиз, ҳар қандай машаққатни меҳнат ва матонат, сабру чидам билан мардона енгиб ўтишда диний соҳа ходимларининг панду насиҳатлари, ибратли ўгитлари ва эзгу ташаббуслари жуда ҳам катта таъсир кўрсатди.
Муҳтарам Юртбошимиз пандемияга қарши курашда фаоллик кўрсатганларга ташаккур билдириб, кенг жамоатчилик вакиллари қаторида қадри баланд имом-хатибларни ҳам алоҳида (!) эсга олганлари диний соҳа ходимлари меҳнатларига берилган юқори баҳодир.
Халқимиз томонидан мана шундай улуғвор ишлар учун жуда кўп миннатдорликлар келиб тушмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали ҳам мамлакатимиз фуқаролари томонларидан АЛОҲИДА РАҲМАТНОМАЛАР ҳанузгача изҳор қилинмоқда. Айниқса, мана шундай самимий мактубларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, хусусан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва у кишининг биринчи ўринбосарлари Ҳомиджон қори Ишматбековга алоҳида дил сўзлари битилган.
Ўз навбатида биз ҳам мана шундай улуғвор ишларда бошчилик қилган – Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамшетдин домла Бауатдинов, Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмон домла Жабборов, Навоий вилоят бош имом-хатиби Тоир домла Рўзиев, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибулла домла Зокиров, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Cайфиддинов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Турматов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдулло домла Абдуллаев, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев ва Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмановларга ЧУҚУР МИННАТДОРЛИК БИЛДИРАМИЗ!
Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар домла Халилов, Тошкент шаҳридаги “Ал-Бадр” жоме масжиди имом-хатиби Одил домла Холмуродов, “Пул емас ота” масжиди имоми Музаффар домла Аъзамов, “Яккасарой” масжиди имом ноиби Дилмурод домла Раҳимов, “Баланд” масжиди имом ноиби Маъруф домла Норқулов, “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” масжиди имом ноиби Қаҳрамон домла Хўрозов, Фарғона вилояти “Оқ дўппи эшон” масжиди имом-хатиби Муҳаммадамин домла Абдуҳамидов, Сурхондарё вилояти “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби Дилмурод домла Давлатов, Қашқадарё вилояти “Султон Мирҳайдарбобо” зиёратгоҳи раҳбари Улуғбек домла Амиров, “Ҳазрати Мирижанда” масжиди имом-хатиби Анвар домла Ганжиев, Хоразм вилояти “Хўжабобо” масжиди имом-хатиби Эргаш домла Отажоновга ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали юртимиз фуқаролари томонларидан АЛОҲИДА ТАШАККУРНОМАЛАР изҳор қилинган.
Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида: “Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам Худога ҳам шукр қилаолмайди”, – деб марҳамат қилганлар. Доно халқимиз эса: “Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам кайтади. Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади”, – деб бежиздан бежиз айтмаган.
Аллоҳ таолодан мана шундай қадрли ва табаррук уламоларимиз, муҳтарам ва ҳурматли имом-домлаларимиз, азиз ва қимматли мударрисларимиз, муштипар ва мунис отинойиларимиз, масжид-мадрасаларимиз бебаҳо ва меҳнаткаш ходимлари ҳамда севимли ва суюкли талабаларимизга сиҳат-саломатлик, шоду ҳуррамлик ва икки дунё саодатини сўраймиз!
Жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, муборак динимиз ривожи ҳамда доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда улкан муваффақиятлар ато этишини Меҳрибон Парвардигоримиздан илтижо қилиб қоламиз!
Эл-юртимиз равнақи ва дини Ислом маърифати йўлида кунни тунга, тунни кунга улаб, ўзининг бор куч-қудрати ва ақл-заковатини аямасдан, сидқидилдан, фидойиларча, холисона ҳамда улкан меҳр ила хизмат қилиб келаётган СИЗЛАРДЕК мўътабар инсонларни тарбиялаб, вояга етказган ОТА-ОНАЛАРИНГИЗГА МИНГ РАҲМАТ !!! Барча ота-оналарга ҳам Парвардигори олам ана шундай фарзанд тарбиялаб, камолга етказишни насиб айласин!
Иброҳимжон ИНОМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари