Мақолалар

Диний ташкилотни тузишда қатор тартибларни бекор қилиш назарда тутилмоқда

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида муҳокама этилди.

Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда ва уларни тақдим этиш тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.

Қуйидаги тартиблар бекор бўлмоқда:

— диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;

— диний ташкилотни тузишда ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;

— диний ташкилотни тугатиш ёки фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқи Адлия вазирлигидан судларга олиб берилмоқда;

— диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;

Шунингдек, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариусдан ўтказиш бекор қилинмоқда.

Муҳокамада хорижий экспертлар қонун лойиҳасини юқори баҳоладилар. 

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишига биринчи ўқишга киритилади.

Зафар Худайбердиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

xs.uz

Read 2373 times

Мақолалар

Top