Мақолалар

“Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати”

Мамлакатиммиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўзларини маърузаларида, давлат органлари раҳбарлари билан бўлган учрашув ва мулоқотларда асосан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан биридир деб бежизга таъкидлаб ўтмаганлар.

Ҳақиқатдан ҳам жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводҳонлиги даражаси талаб даражасига кўтарилмаганлиги, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётганлиги, шаҳсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ва бошқа қатор муаммолар қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсиринри кўрсатиб келаётганлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштиришга туртки бўлди.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9-январ 2019 йилдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги         ПФ- 5618 сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармон эндиликда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини изчил етказиш тизимини  шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш-демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!”-деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлашга, ёш авлодни онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жихатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишга ундамоқда.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шаҳс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланмоқда ҳамда бу борада хуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси мазкур Фармоннинг 1-иловаси сифатида, шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган “Йул харитаси”                      2-иловага мувофиқ тасдиқланди ҳамда мазкур Концепциянинг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводҳонликка эришиши, мустахкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдан иборатдир.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб хисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларига ҳуқуқий саводҳонлигини оширишда кўрсатган ҳизматлари учун топшириладиган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этилиши тўғрисидаги таклиф ҳам маъқулланди.

Бир сўз билан айтганда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқвий маданиятни юксалтириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив хужжатларни мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида ва сифатли етказишни тарғиб қилишда барча мансабдор шаҳслар энг аввало масъул эканликлари баробарида якунда ўз меҳнатлари самараси учун ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланадилар.

Бу борада эндиликда тарғибот ишларини юзаки, кўзбўямачилик билан эмас балки инновацион ривожланиш даврида бўлганимиз учун тарғиботни турли ҳил тадбирлар кўринишида иштирокчиларни рағбатлантириш, турли ҳил номинациялар асосида мукофотлаш, ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида, ўзларининг (таьлим муассасасининг) веб-сайтлари орқали ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишликлари талаб этилади.

 

Тохиржон Таджиалиев

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ҳуқуқшуноси

Read 2001 times
Tagged under

Мақолалар

Top