Мақолалар

“Муборак ой суҳбатлари” (10-сон)

Бошловчи — Саидолим Турдибоев: — Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда “UzReportTV” телеканали билан ҳамкорликда тайёрланиб, жонли эфирга узатилаётган “Муборак ой суҳбатлари” кўрсатувининг навбатдаги сони эътиборингиз марказида.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатувимиз бош ҳомийси — “Ipak yo’li banki”. Ҳомийларимиз “Biolife” ҳамда “Plasterm” савдо белгилари.

Бугун Рамазон ойининг мағфират даҳасида турибмиз. Тутаётган рўзамизни Аллоҳ таоло ўз даргоҳида хусни қабул айласин.

Бугун студиямиз меҳмони Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов бўлади. Ассалому алайкум! Кўрсатувимизга хуш келибсиз!

Ҳаммага маълумки, Ислом динининг асосини Қуръони карим ташкил этади. Ушбу муқаддас китоб мазмун-моҳиятини биргина кўрсатув билан очиб бериб бўлмайди. Қуръони карим тўғрисида чет давлатларда кўплаб фильмлар, узундан узун кўрсатувлар тайёрланган. Демоқчимизки, Қуръони каримни қанча ўқисак, у ҳақда маърузалар қилсак шунча камдир.

Келинг, бугунги кўрсатувимизда Қуръони карим ва унинг ушбу муқаддас ойда нозил бўлгани, мўмин-мусулмонларни нажотга бошловчи илоҳий калом эканига эътиборимизни қаратсак.

  • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Ойларнинг султони бўлган Рамазони шарифнинг биринчи ўн кунлиги тугади. Халқимизда гап: “Вақт — қилич, сен кесмасанг, у сени кесади”. Шу маънода Рамазон ҳам ўз фазли ва хайру барокати билан ўтиб бормоқда. Албатта, Рамазон — Қуръон ойи. Аллоҳ таоло шу ойда Қуръонни нозил қилган.  Қуръони карим ҳақиқатан ҳам мўъжиза. Инсонни ҳар томонлама ожиз қолдиради. Қуръон ҳақида бир неча йил кўрсатув қилса ҳам охирига етиб бўлмайди. Унинг ҳар бир сураси ва оятида олам-жаҳон маъно-мазмун мужассам.

Эътибор беринг, Қуръони карим нозил бўлганига неча асрлар бўлди. Ҳали бирорта нуқтаси ҳам ўзгаргани йўқ. Чунки у Аллоҳнинг каломи. Бандаси ёзган эмас.

Аллоҳ таоло қуръони каримда “Албатта, бу зикрни, Қуръонни Биз нозил қилдик ва уни ҳимоясини ҳам қиёматгача ўзимиз қиламиз”, дейди. Шунинг учун ҳам қуръони карим ҳозиргача сақланмоқда, токи қиёматгача асл ҳолида туради.

Не бир замонлар ўтмади. Қуръони карим ўтларда ёқилди, сувларда оқизилди. Уларни хатм қилган қориларнинг бошига ташвиш  тушди. Лекин Қуръонга зиён етмади. У ҳозирда миллионлаб нусхада қайта ва қайта нашр қилинмоқда. Чунки бу китоб — мўъжиза. Аллоҳнинг уни Ўз ҳимоясига олган.

Чиндан ҳам Қуръон инсонни ожиз қолдиради. Уни хамт қилган одам роҳатланади. Мусулмонми, мусулмонмасми барибир таъсирланади. Мисол учун ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу мусулмон бўлмаган пайтларида сингиллари ва куёвларидан қасд ва ўч олишлик мақсадида уйига бостириб кириб келади. Улар Қуръони каримни тиловат қилиб турган бўлади. Уларнинг овозини эшитиб таъсирланиб кетади, кўнглига бир илиқлик, нур иниб киргандай бўлади. Аллоҳ таоло унинг қалбига ҳидоят солиб қўйган бўлади. Менга қайта ўқиб беринглар дейди шунда. Синглиси ва куёви бу мусулмонларга ўқиладиган китоб деганларида, мен ҳам мусулмон бўламан дейди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Шу билан ҳазрати Умар мусулмон бўлади ва Ислом тарихида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розилигига эришади.

Қуръони карим уни тиловат қилган инсонни бой қилади. Албатта, мол-мулк бериб эмас. Унинг қалбини бойитади. Ҳаловат беради.

Қуръони карим шифо. Мусулмон бўлмаганларни ҳам Қуръони карим билан даволамоқдалар.

Мушриклар даврида шоир ва адиблар ўзлари ёзган энг яхши шеърларини Каъбага осиб қўйишаркан. Улар жудаям фасоҳат билан ёзилган шеърлар экан. Одамлар Каъбага келиб шу шеърларни ўқирканлар. Шунда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий кела бошлайди. “Кавсар” сураси нозил бўлганида уни ҳам Каъбага осиб қўядилар. Шунда барча шоирларнинг шеърлари ушбу суранинг олдида ожиз қолади. Энг кучли воиз ва шоирлар келиб ўқиб кўриб, буни инсон ёзмаганлигига ишонч ҳосил қиладилар. Сура уларни ожиз қолдиради.

20 асрга келиб Қуръоннинг мўъжизалари ўрганила бошланди. Биргина “Наҳл” сурасини олайлик. Бу сура асалари тўғрисидадир. Суранинг 68-69 оятларида Аллоҳ таоло ваҳий қиладики, асалларига уйингдан чиққинда, дов-дарахтлар, тоғу тошлардан инсон учун асал йиққин, дейди. Ўтган асрга келиб олимлар томонидан асалари ўрганилганда фақатгина ўрғочи асалари асал йиғишлик, бола боқишлик билан шуғулланраркан. Эркаги ҳеч иш қилмаскан. Фақат уруғлантиришга ҳисса қўшаркан, холос. Араб марфологиясида “музаккар” ва “муаннас” деган сўз бор. Бу эркак ва аёл деган маънони англатади. Аллоҳ асалариларга нисбатан фақат “муаннас” хитобини қилади. Яъни аёл ариларга урғу беради. Олимлар асаларилар устида тадқиқотлар олиб боришганида ҳақиқатан ҳам ҳамма ишни аёл ари қиларкан. Эркаклари эса уйда ҳеч иш қилмасдан ўтиришини тасдиқлаганлар. Аслида бу ҳақиқиат 14 аср муқаддам Қуръони каримда баён қилинган. Ана сизга мўъжиза!

Қуръони каримнинг мўъжизалиги яна шундаки, унда еру осмон жисмларининг барчаси ва уларнинг жойлашиши, ўз ўрнида умуман жилмаслиги баён қилинган. Шу маънода Қуръон карим ҳозирги жамиятимиздаги барча фанларни ўзида мужассам этган.

Қуръони каримда “Чумоли” сураси бор. Ғарб олимлари Қуръони каримдаги хатоларни излаб бошлайди. Оятда чумолиларга қарата шундай дейилади: “Ташқарига чиққанларингда эҳтиёт бўлинглар, Сулаймонниг лашкарлари сизларни эзғилаб, синдириб, босиб қўймасин, дейди. Бу ерда синдириб қўйишлик ибораси ишлатиляпти. Аслида эзғилаб қўйишлик, мижғалаб қўйишлик ишлатилишлик керак эди, деган гумон билан олимлар чумолини текшириа бошлайди. Ва уларнинг қобиғида кристал моддаси борлигини аниқлайди. Ва бу Аллоҳ таоло томонидан ушбу ибора тўғри ва ўз ўрнида ишлатилганини тасдиқлайди. Синдириш каломи тўғри ишлатилганини билдилар. Мана сизга мўъжиза! Кристал синади, эзилмайди.

Бошловчи: Шукрки бугуни кунда барчамизнинг уйимизда Қуръони карим сақланади. Уни сақлаш одоблари, ўқиб туришликнинг савоблари, барокатлари ҳақида ҳам гапиириб ўтсангиз.

Домла: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам беш нарса беш ўринда ғарибдир, дедилар. Уларнинг биттаси қуръони карим. Қуръони карим точкада осиғлик турсаю уни ҳеч ким ўқимаса у ғарибдир. Агар бир маҳаллада Қуръонни биладиган бир олим бўлсаю унинг илмидан ҳеч ким истифода қилмаса у ҳам ғарибдир. Бир байтуллоҳ, масжид бўлсаю жамоат чиқмаса у ҳам ғарибдир. Шунингдек, яна бир жуфт аёл бор, солиҳа, иффатли, диёнатли аёл бор, эри эса бунга нисбатан зулмкор, бу ғарибдир. Кейингиси бир эркак бор, унинг аёли  иффатсиз, диёнатсиз у ҳам ғарибдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳ алайҳи васаллам мана шу бешта нарсанинг ким ғариб бўлиб қолишига сабабчи бўлса унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, дедилар.

Шунинг учун Қуръони каримни ўқишимиз керак. Уломалар тўрт нарсага тикилиб қараб туришлик ибодат дейишган. Қуръони каримга, Каъбага, устозларга ва ота-онасига тикилиб қараб туришликдир.

Қуръони каримни ўрганишимиз лозим. Бугунги кунда имкониятлар катта. Пайғамбар алайҳиссалом Қуръони каримни ўқиётганда ҳар бир ҳарфига ўнтадан ажр берилади, дейди. 6666 оят бўлса уларга 10 тадан ҳисоб қилинганда 150 миллион ажр бераркан. Қуръон қалбга нур, сакинат беради.

Осмонда юлдузлар қандай ёниб туради. Ер юзининг қаерида Қуръони каримдан тиловат қилинса, шу ердан нур чиқиб тураркан. Бу ерга барака, файз кираркан. Қуръони эшитиб, тадаббур қилишнинг ўзи бир ибодатдир.

Аллоҳ таоло, Эй инсонлар, сизлардан аввал ҳам инсонларни яратган Раббингизга ибодат қилингиз. Шоядки, тақвордар бўлсангиз, дейди. Муфассирлар бу оят учта тоифа одамларга нисбатан айтилган, дейди. Мўмин-мусулмонларга, кофирларга, мунофиқларгадир.

“Ерни сизларга тўшак қилиб қўйдик, дейди Аллоҳ таоло Қуръони каримда. Осмонни қобиқ, устунсиз бино қилиб бердик. Ёмғир ёғдириб қўйдик. Аллоҳ шунча ризқ берди, шундаям Аллоҳни тан олмайсизларми?” Бу оятнинг келтирилишига шу пайтда инсонлар Қуръонни тан олмаган бўлди. Уларга нисбатан айтилгандир. Қуръонга ўхшайдиган бирор китобни келтиролмайсизлар.

Қуръоннинг мўжизалик томони шундаки, ёдлайман деган одам ёдлаб олади. Чунки у зеҳн беради. Лекин бошқа китобни ёд олиш қийин.

Шифобахшлиги эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларига бир жамоани чаён чақади. Шунда саҳобаи кромлардан бири ҳалиги одамга “Фотиҳа” сурасини ўқиб дам солганларида шифо топади. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадиларки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги энг улуғ оят, деб “Фотиҳа” ва “Бақара” сурасини айтганлар. Киши бу сураларни ўқиб Аллоҳдан нимани сўраса, шубҳасиз, унга етади.

Шунингдек, ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исмини айтиб дуо дуо қилиб нажот сўралса, албатта, ниятига етишлиги баён қилинган.

Қуръони карим  йил давомида нозил бўлган. Мадинада нозил бўлган оятлар ибодат, таълиф, ҳукм масалаларига бағишланади. Маккада нозил бўлган оятларда эса Аллоҳнинг бирлиги баён қилинади.

Домла сизга мазмунли суҳбатингиз катта раҳмат. Энди кўрсатувимизнинг иккинчи қисми, савол-жавобларга ўтсак. Зеро, илм савол-жавоб асосида ўрганилади.

 

 — Ассалому алайкум. Яқинда бир домла саволларга жавоб бераётиб жаннатда ҳамма бир хил ёшда бўлади, дедилар. Менда савол пайдо бўлди. Биз Аллоҳ буюрган барча амалларни қилиб, жаннатга Аллоҳнинг розилиги билан тушсак, шунда мен фарзандимнинг овозини эшита оламанми? У билан соғлом ҳолатда гаплаша оламанми?

 

— Албатта, жаннатда ҳамма соғлом ҳолатда бўлади. Ҳадисда айтиладики, жаннатга ҳамма ўн саккиз ёшда бўлиб кирадилар. Овозни ҳам эшитадилар, инша Аллоҳ. Аллоҳнниг фазли кенг. Улар бу дунёда қаттиқ синовда бўлганлиги туфайли охиратда мукофотини оладилар.

 

— Кар-сақовлар бу дунёда сабр қилиб, ибодатда мустаҳкм бўлса, энг улуғ мукофот Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этармикин?

 

— Албатта, энг олий мукофот Аллоҳнинг жамолини кўриш. Алишер Навоий бобомиз айтади, Сенинг жамолинг олдида менга жаннатинг керак эмас, дейди шеърларида. Аллоҳ таолонинг жамоли жжантдан ҳам юқори. Жамолини кўрган одамга жаннат нақд бўлади. биз ҳам бу дунёда синовларга учраганларга Аллоҳ жамолини кўришлик насиб қилишини сўраймиз.

 

 — Закариё алайҳиссалом тўғрисида маълумот берсангиз.

 

— Бу кишини баъзи ривоятдарда бепушт ўтган дейдилар. Аллоҳга кўп йиғлаб дуолар қилган. Парвардигор менгаям бир зурриёт ато қилгин, деганларида ёшлари улуғ ёшга етганларида Яҳё алайҳиссаломни унга ҳадя қилган эканлар.

 

— Ҳозир овозли жойнамозлар чиққан. Улардан фойдаланса бўладими?

 

— Бу жойнамозлардан фойдаланса бўлади. Фақат ўрганиб олгунга қадар фойдаланса бўлади.

 

— Намоз ўқиётганимда ҳаёлим кўп бўлиняпти. Буни олдини олиш учун қандай оятларни ўқиб юриш мумкин?

 

— Бу нафс билан боғлиқ. Кимки кўз ҳаёсини тийса, унга ибодат ҳаловати бўлади. Кўзни тийиш керак.

 

— Мен қўй сўяман. Суяётган пайти оғизда дам солинса рўза очилмайдими?

 

— Аммо пушлаш макруҳ. Чой ичганда, овқат еяётганда пувланмайди, микроб тушади.

 

— Ёшим 87 да. Бир йилдан ортиқ вақт бери оёғим синиб бир ердаман. Лекин рўза тутаяпман. Намозни таяммум қиляпман. Бу қабул бўлармикин?

 

— Бу киши узр сабаб бўлгани учун таяммумини Аллоҳ қабул қилади.

 

— Исмим Гулсанам. Исмимни кўпчилик ўзгартиришни айтишади. Бу қанчалик тўғри?

 

— Гулсанам – санамларнинг гули. Ўзгартирса бўлади. Исм ўзгарганини эълон қилса бўлди. Аслида ота-она фарзандига чиройли исм қўйиши керак. Исм соҳибига қайсидир маънода таъсир қилади. Саҳобалар ҳам исмларини ўзгартирганлар.

 

— Мен мева-чева сотаман. Бировга насияга берган пулим қолиб кетди. Шу пулни закот ўрнида кечиб юборсам бўладими?

 

— Йўқ. Закот қўл билан берилади.

 

— Дуо тақдирни ўзгартиради, дейишади. Шу ростми?

 

— Инсоннинг тақдири азалида белгилаб қўйилган нарсани сиёҳ қуриганидан кейин ўзгартириб бллмайди. Лекин ҳадисларда ота-онанинг дуолари ҳам инсоннинг тақдирини ўзгартиради, дейилади. Тақдирни ўзгартириш фақат Аллоҳ таолонинг изнида.

 

— Бизнес қиламан. Битта телефон олиб, уни устига пул қўйиб бошқа одамга уч-тўрт ойга пулни бўлиб бериш эвазига сотаман. Бу тўғрими?

 

— Бу ҳалол. Таҳсид савдоси, дейилади.

 

— Истиғфор нима, шу саволга жавоб бериб ўтсангиз?

 

— Кечиримлик сўрашлик Аллоҳдан. Бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига бир бола келиб мени дуо қилинг, камбағалман бойиб кетай деганида Аллоҳ таолога кўпроқ истиғфор, айт дедилар.

 

— Закотни фақат мусулмонларга бериш керакми? Бошқа дин вакилларига, қийналганларга бериб бўлмайдими?

 

— Қуръони каримда Исломга қалби мойил бўлганларга закот берса бўлади, дейилган.

 

— Ҳовли олаётган эдик. Бир қўшним чилёсин қилинг, деди. Бу қанчалик тўғри?

 

— Бу ҳам бир ирим. Хурофот бу. Янги ҳовли олган чилёсин қилиш деган нарса шариятимизда йўқ.

Read 1982 times

Мақолалар

Top