Мақолалар

Динда саволим бор: Пайғамбаримизнинг исмлари зикр қилинганда саждага бош эгиш тўғрими?

— Қуръон тиловатидан сўнг дуои фотиҳада унинг савобини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаймиз. Ана шунда у зотнинг номлари зикр этилганида айримлар саждага бош эгадилар, айримлар эса йўқ. Қайси бири тўғри?

— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда ва саловот айтиш пайтида саждага бош эгиш мутлақо мумкин эмас. Сажда фақат Аллоҳ таолога қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда фақат у зотга салавот айтилади. Бошқа амал қилинмайди.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 2317 times

Мақолалар

Top