Мақолалар

Динда саволим бор: "Келган бало қазо шунга урсин" деб уйда бирор жонзот боқиш мумкинми?

— Кўп одамлар келган бало-қазо шунга урсин, деб уйида бирор жонзот боқадилар. Шундай қилиш кераклиги ҳақида динимизда кўрсатмалар бор-ми?

— Бу нарсани шумланиш дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шумланишдан қайтарганлар. Баъзи кишилар ҳам кунлик тушумидан озроғини “бу пуллар қора кунимга яраб қолар”, деган ният билан ажратиб қўяр экан. Ўшандай кишиларни кўрсак, қилган ниятларига яраша бошлари “қора кунлар”дан чиқмай юради. Ҳайвонни ҳам бало-қазолар учун эмас, яхши ниятларда боқиш керак. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 1756 times

Мақолалар

Top