Мақолалар

Динда саволим бор: Вафот этган олим инсонни ёмонлаб гапиришнинг ҳукми нима?

— Менинг бир дугонам бор, унинг устози бор. Юртимизда яқинда ўтган катта бир уламони унинг устози тинимсиз ёмонлаб гапирар экан. Вафот этган инсонни ёмонлаб зикр қилиш, хусусан олим кишини ёмонотлиқ қилишга уринишнинг ҳукми нима?

— Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб беринг: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда. Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 1734 times

Мақолалар

Top