Мақолалар

Аллоҳнинг ҳузурида эканингни унутма!

Қуръони каримда айтиладики:

 

...وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ... (سورة الحديد: 4)

«Ва ҳува маакум айна мо кунтум» /»Ал ҳадид»:4/ «Сизлар қаерда бўлсангизлар ҳам, У сизлар билан биргадир.

 

لا تدرکه الابصار و هو يدرکه الابصار

«Лаа тудрикуҳул абсору ва ҳува юдрикуҳул абсор» – «Дарҳақиқат, қуллар уни кўрмайди, аммо у қулларни кўради». Бизнинг кўзимиз кўришга ожиз, шунинг учун кўрмаймиз. Қуёшга қарай олмаймиз, қарасак, кўзимиз кўр бўлади. Аммо у бизни кўради, ҳар биримизнинг ҳолимизни билади, ҳар бир ишимиздан хабардор. Шунинг учун бу хусусда ўйлаш керак.

Кўзингизни юмишингиз биланоқ, Аллоҳнинг ҳузурида эканлигингизни  ўйлайсизлар. «Сен мени кўраяпсан, кўнглимдан ўтганларни билиб турибсан. Сен оламларнинг Роббисисан, мен сенинг қулингман. Сен ҳамма нарсага қодирсан, мен сенинг лутфингга муҳтожман, мен ожизман, фақирман, сен менга лутф этсанг, менинг ҳолим яхши бўлади. Мен сенинг яхши қулинг бўлишни истайман, менга ёрдам беришингни хоҳлайман. Менга ёрдам бер, токи мен ҳам сенинг севган, яхши қулларингдан бўлай, яхши ишлар қилай. Ё Роббим, розилигингга мувофиқ умр ўтказай!», – деб дуо қиласизлар.

Нега? Чунки дуо қилганга Алоҳ истаганини беришини билдиради. Роббимиз Қуръони Каримда айтадики:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ... ( سورة غافر:60)

«Ва қола Роббукум удъуни астажиб лакум» /»Ғофир»:60/ – «Менга сиз дуо қилинг, мен дуоларингизни ижобат-қабул қиламан».

Шунинг учун дуо қилиш керак, сўраш керак. Лекин «сўрадим бермади» деманглар. Чунки, «сўраган пайтингиздаёқ берилади» деган ваъда йўқ. Баъзан берганини билмай, англамай қоласан... Яхши эслаб қолинг деб ўз ҳаётимдан бир мисолни айтиб, тушунтириб бераман. Уйланган вақтимда Анқара илоҳиёт факультетига асистент бўлиб тайинландим. Институтга яқинроқ жойдан бир хоналик уй топдим. Битта хонаси, битта ошхонаси бор... Кўп уриндим бошқачароқ уй тополмадим. Янги уйланганман. Уйдан хабардор бўлиб туриш учун факультетга яқинроқ жой бўлишни истардим. Биринчи марта ота-онамиз бағридан ажралдик. Хотинимни ёлғиз қолдирсам, қўрқишини, бегона жойда тураётганлигимизни, баъзи қулайликларни ўйлаб ўша тор уйда қолишга мажбур бўлдик... Кейинроқ маҳалладагилар бизларни таниди. Бир бева хотиннинг уч хоналик, ерлик ҳовлиси бор эди. «Сизларга бераман, келинглар» деб бизга хабар юборди. Биз ҳам у ерга кўчиб ўтдик….

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди

Read 1540 times

Мақолалар

Top