Мақолалар

Улар билан жаннатга кирсам! (шеър)

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!

Read 1403 times
Tagged under

Мақолалар

Top