Мақолалар

Динда саволим бор: Эримнинг вафотидан сўнг 20 кундан кейин кўчага чиқдим...

Ёшим 58 да. Шу йили эрим вафот этди. Вафотидан 20 кун ўтиб, кўчага (бозорга) чиқдим. Чунки рўзғор, тирикчилик учун шунга мажбур эдим. Айримлар “нима учун идда сақламадинг?” деб сўрашди. Мен уларга: “Ёш келинчак бўлмасам, яна турмушга чиқмасам (чунки идда сақлашдан мақсад ҳомилани аниқлаш-ку)... рўзғоримга қарамасам бўлмайди”, дедим. Лекин барибир идда сақлашим кераклигини айтишяпти. Мен шариат ҳукмига зид иш қилмадимми?

— Идда сақлашдан бир қанча мақсадлар кўзланган. Улардан бири аёлни ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигини билиш. Барча эри ўлган аёлларга идда ўтириш 4 ой 10 кун. Ҳомиладордан ташқари. Ҳомиладор боласини туққунича идда ўтиради. Бу ҳукм ёшга ҳам қарига ҳам баробар.

Агар идда кутиши лозим бўлган аёлнинг боқувчиси ва нафақа билан таъминловчиси бўлмаса, кундалик зарурат миқдорида нафақа топиш учун ҳаракат қилиши мумкин. Фақат бир шарт бор, кўчага чиққанида зийнатланмасдан ва атрфдагилар билан турмуш қуришга далолат қиладиган гап-сўз гапирмасдан бориб келади. Яна бошқа жойда тунаб ҳам қолмайди.

 

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

Read 1376 times

Мақолалар

Top