Мақолалар

ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир…” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳаж амали ўзининг эҳтиёжи ва қарамоғидагиларнинг нафақасидан ташқари ортиқча – Байтуллоҳга бориб келишга етарли маблағи бор ҳар бир ақли расо, болиғ (балоғатга етган), озод, соғлом мусулмонга (аёллар иддада бўлмаслиги ва уларга маҳрам-йўлдош ҳам бўлиши лозим) йўллар хатарсиз бўлса, ҳаж ибодатини кейинги йилга қолдирмай, адо этиш фарздир. Бундай шароитларда кечиктирса, гуноҳкор бўлади. Ҳаж ибодати умрда бир марта адо этиладиган фарз амалдир.

Ҳaж улуғ руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт бўлиб, ундa мусулмoн бaндaнинг вужуди Aллoҳ таологa тaқвo билaн, Унгa тoaт қилишгa aзму қaрор билaн, гунoҳлaригa нaдoмaт билaн тўлaди. Бу сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa бўлган муҳaббaти зиёдa бўлади. Дунёнинг ҳaмма тaрaфлaридaги дин қaрдoшлaригa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнaди.

Ҳар бир зиёратчи ҳаж улуғ руҳий ва маънавий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт эканлигини тушуниб етиши лозим. Ҳаж сафарига кетаётган кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари ҳисоблангани боис, улар ҳажнинг ҳар бир одобига қатъий риоя этишлари керак.

 

ҲАЖ САФАРИГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАР НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ ЗАРУР?

 Сафарга кетишдан олдин:

  1. Ҳаж ибодатига кетаётган аёл аввало ниятини холис Аллоҳ учун қилиши керак.
  2. Ҳажга доир адабиётлар билан танишиб чиқиши, соҳа мутахассисларидан айнан аёлларга хос масалалар бўйича маълумотлар олиши керак. Таҳорат, ғусл, таяммум, ҳайз ва нифосга доир масалаларни ўрганиб бориш зарур.
  3. Доимо эсда сақлаш зарур: ҳайз кўрган ёки таҳоратсиз аёл масжидга кириши, Қуръон ўқиши, тавоф қилиши асло мумкин эмас!
  4. Ҳаж сафарига кетаётган аёлларга нима нарсалар олиши кераклиги 1- иловада келтирилади.
  5. Ҳанафий мазҳабига кўра, аёл зиёратчиларга маҳрам бўлиши шарт.
  6. Зиёратчи қарзлари бўлса, қарзларини тўлаб, ота-онаси ёки кексалардан дуо олиб кетиши хайрли амаллардан ҳисобланади.
  7. Сафарга кетишдан олдин ғусл қилиши ёки мукаммал таҳорат қилиб, 2 ракат намоз ўқиб, аэропортга йўлга чиқилади.

 

"Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Фатво маркази ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим

 

#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!

Read 1338 times

Мақолалар

Top