Мақолалар

Тиконли йўлда қалқонимиз

“Тақво” эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, гуноҳ ишлардан сақланиш маъноларини англатади. Тақво инсоннинг ички оламида, қалбида ўрнашган ноёб хислат, инсонни доимо яхшилик қилишга, эзгулик йўлидан боришга чорлаб туради ва барча ёмонликлардан қайтаради.

Тақвони уламолар турлича таърифлашган. Ҳазрат Умар : “Тақво бу – тиканли йўлда оёғингга бирор тикан киргизмай ўтиб боришингдир”, деб тушунтирган. Бир сўз билан айтилса, тақво Аллоҳ кўриб турганини билиб, ёмонликлардан сақланиш демакдир.

Тақвонинг хусусияти шунда, у инсонни ўзи устидан назоратчи қилиб қўяди. Тақвоси бор инсон ҳеч ким кўрмай турганида ҳам, кимсасиз жойда ҳам гуноҳ қилмайди, ёмонликдан ўзини тияди.

Аъзолари ушбу хислат йўлида ҳамкорлик қилган жамият равнақ топаверади.

Зуҳриддин АҲАДОВ

Read 1184 times

Мақолалар

Top