Мақолалар

Ёмон сўз одам ДНКсига таъсир қилади

Илм-фан катта тараққиётга эришган бугунги кунда ғийбатнинг инсон танасига зарар етказиши ҳақида илмий далиллар бор. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

Бу айни ҳақиқат. Россия Фанлар академиясининг Квант генетикаси институти олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ёмон сўзнинг салбий оқибатлари аниқланди. Маълум бўлишича, сўзлар шаклида тақдим этилган электромагнит тебранишлар ДНК молекулаларининг хусусиятлари ва тузилишига бевосита таъсир қилар экан.

Замонавий илмий тадқиқотларга кўра, ғийбат қилишга мойил бўлган одам ўзини нафақат абадий, балки дунёвий азобларга ҳам маҳкум қилади. Айтган сўзларининг салбий оқибатини билмаслиги сабабли бу контекстдаги «азоб» сўзи одамга оддий сўз бўлиб туюлиши мумкин. Бу ҳаракатлар молекуляр даражада содир бўлади ва фақат вақт ўтиши билан одам бундай таъсир натижасини касаллик, руҳий бузуқлик, бошқалар билан токсик муносабатлар ва ҳоказолар шаклида ҳис қила бошлайди.

Агар нутқ одобсиз ва нохуш сўз бирикмалардан иборат бўлса, ДНК молекулаларида салбийликнинг кўплигидан «ёмон дастур» ёки «ўз-ўзини йўқ қилиш” дастури «ишга тушади». Яъни, ўз-ўзини йўқ қилишга қаратилган жараёнлар ҳаракатлана бошланиб, ДНК тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Айтилишича, ҳақоратли сўз нурланиш кучи минг рентгенга тенг даражада ирсий материалнинг ўзгаришига олиб келадиган омил - мутаген таъсирга эга бўлар экан.

Ижобий маънога эга сўзлар муносиб таъсирга эга. Мисол тариқасида саҳобалар билан бўлиб ўтган бир воқеани келтирсак.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиилинишича, бир куни Пайғамбаримизнинг бир гуруҳ саҳобалари сафарга чиққан экан. Улар бир манзилгоҳга етиб келгач, дам олиш учун бошпана сўрашди, лекин рад жавобини олди. Бир муддат ўтиб, ушбу қишлоқ оқсоқолларидан бирини илон чаққани ва унга ҳеч ким ёрдам бера олмагани маълум бўлди. Улар ёрдам сўраб “Оқсоқолимизни илон чақди, ҳеч бир чорамиз ёрдам бермади, сизда бирор нарса борми?”, дея меҳмонларларга мурожаат қилишди.

Саҳобалар: «Ҳа, бизда дуо бор, лекин сиз бизни меҳмон қилишдан бош тортдингиз ва фикрингизни ўзгартирмагунингизча сизларга ёрдам бермаймиз», деб жавоб беришди. Улар рози бўлгач, касалга “Фотиҳа” сурасини ўқишди. Шундан сўнг у дарҳол шифо топди.

Бундан ташқари, кишининг танасидаги ДНК даражасида содир бўлган ўзгаришлар унинг авлодларга ўтади. Яъни, “Агар мен ғийбат қилиб, беодоб сўзларни ишлатадиган бўлсам, менинг авлодларим ҳам бунга мойил бўладими?”, деган савол туғилади.

Айнан. Авлоддан-авлодга ўтадиган, асоси олдинги авлодларнинг нутқи билан негизланган «генетик мерос»да ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнларининг таъсири кучаяди.

Шунингдек, ДНК учун гапдон ким бўлишлиги муҳим эмаслиги аниқланди. ДНКнинг тузилишига нафақат одамнинг айтганлари, балки эшитганлари ҳам таъсир кўрсатади. Агар бирор киши радио ёки телевизорда, ҳатто суҳбатда бошқа одамнинг оғзидан сўкиниш, қарғиш ёки бошқа ёмон сўзларни эшица,  бу шу сўзларни худди унинг ўзи айтгандек салбий таъсир қилади. Дарвоқе, Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисни ҳам эслайлик: “Тингловчи ғийбат қилувчи гуноҳига шерикдир” (Табароний ривояти). Демак, биз қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин:

- ДНК тузилишига ҳам айтилган, ҳам эшитилган сўзлар таъсир қилади;

- инсон нутқининг мазмуни бевосита инсон геноми (организмнинг барча ирсий маълумотлар мажмуи) га таъсир кўрсатади.

Умуман олганда, сўзларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир қилиш имконияти инсониятга азалдан маълум. Тиббиёт ривожланмаган даврларда одамлар ибодат ва яхши сўзлардан шифо топган, ҳақоратли сўзлар ва лаънатлар эса жоду даражасида қабул қилинган. Модомики, ўша пайтда булар онг тахминлари бўлган бўлса, бугунги кунда илмий жиҳатдан тасдиқланган фактлардир. Биз албатта, гапирганимизда, тинглаганимизда ва ўқиганимизда ҳушёрлигимизни оширишимиз керак.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади

Read 1204 times

Мақолалар

Top