Мақолалар

4 амални бажарган аёл жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кириши мумкин

Аёл Аллоҳнинг мўъжизаси. Унинг борлиги, яратилиши Ҳақ таолонинг ҳикмат аломатларидандир.

Аллоҳ таоло “Қуръон карим”да шундай дейди: “Унинг аломатларидан (яна бири) сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).

Ушбу оятнинг тафсирида инсоннинг эркак-аёлга ажратиб. жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги. баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Доимо кўрилавергач. унга эътибор берилмайди. аммо эътибор ила тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёллик ҳолати улкан мўжизадир, дейилади.

Аёл бу – бахтли хилқат. Унинг энг катта бахтларидан бири шуки, у жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради. Аёл жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кириши учун у қуйидаги тўрт амални бажариши лозим. У амаллар қуйидагича:

  1. Беш вақт намозни адо қилиш;
  2. Рамазон рўзасини тутиш;
  3. Авратини ҳаромдан асраш;
  4. Эрига итоат қилиш.

Бу ҳақда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон ойи рўзасини тутса, авратини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, у аёлга: “Жаннатга хоҳлаган эшигидан кир!”, дейилади". (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).  

Аллоҳ таоло аёлларимизни жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киришига муваффақ айласин!

Руҳиддин АКБАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилоиятидаги вакиллиги ходими

Read 728 times

Мақолалар

Top