Мақолалар

ҲЕЧ БИР НАРСА МАХФИЙ ЭМАС

“На Ерда ва на осмонда бирор нарса Аллоҳга махфий (номаълум) эмасдир” (Оли Имрон, 5).

“Раббингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир” (Фажр, 14).

...У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга (осмонга) кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. Сизлар қаерда бўлсаларингиз, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингизни кўриб турувчидир (Ҳадид, 4).

Ҳазрат Абу Зар ва Муоз ибн Жабалдан (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ривоят қилинишича, жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ таолодан қўрқинг. Ёмонликдан сўнг яхшилик қилинг, уни ювиб кетади ва одамларга яхши хулқ билан муомала қилинг”, дедилар (Имом Термизий).

Ҳазрат Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Сиз баъзи (хато) амалларни қилдай (енгил) ҳисоблаб қиляпсиз. Биз Саййиди Олам (алайҳиссалом) замонларида у ишларни ҳалокатга боис амаллардан санардик” (Имом Бухорий ривояти).

Read 5832 times

Мақолалар

Top