Мақолалар

Зулҳижжа эшик қоқмоқда: унда нималар қилинади?

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқаларидан кўра фазилатлироқ қилиб қўйганининг ҳикмати: бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.

Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замонингизда Раббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар”, дедилар (Тобароний ривояти).

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандай бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик кўриб чиқса, сафари хайрли, баракотли бўлади. Биз дунёда охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозим. Бу кунлар эса ўта қийматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

Раббингиздан бўлган мағфиратга шошилинглар” (Оли Имрон сураси,133-оят).

Бaс, мусoбaқaлашувчилaр мaнa шундa мусoбaқa қилсинлaр!” (Мутаффифун сураси, 26-оят).

 

Зулҳижжада эътиборли бўладиган амалларимиз:

Фарз намозларини жамоат билан ўқиш ҳамда масжидга эртароқ келиш;

Нафл намозларини кўпайтириш. Чунки булар энг улуғ қурбатлардир;

Рўза тутиш;

Такбир, таҳлил ва таҳмид айтиш

Саҳобалар ва тобеинлардан такбирнинг турли сийғалари ворид бўлган:

  1. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбару кабиро
  2. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валлоҳу акбару валиллааҳил ҳамд
  3. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбару валиллааҳил ҳамд;

Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилиш.

Ҳақиқий тавба қилиш. Гуноҳлардан доим узоқлашиш лозим, хусусан, бу кунларда батариқа авлодир. Чунки улуғ кунларнинг ҳурматини поймол қилиб у кунларда қилинган гуноҳларнинг жазоси бошқа кунларникидан кўра оғирроқ бўлади;

Хайру эҳсон қилиш ва садақалар бериш. Ҳайит кунидан аввал ҳам хайру эҳсонни кўпайтирайлик. Камбағал, бечораларга совға-саломлар улашайлик. Чунки шунда улар ҳам ҳайитга хурсандчилик билан чиқишади. Ҳайит куни йўқлаб боришни ҳамма билади, кутади.  Аммо ҳайитдан олдин, зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида қилинган хайр-эҳсонларимиз кутилмаган совға бўлади. Уламолар: кутилган катта совғадан кўра кутилмаган кичик совға инсонни кўпроқ хурсанд қилади, деганлар;

Кечаларни қоим қилиш. Агарчи камгина намоз ўқиса ҳам, намоз, Қуръон тиловати ва бошқа амаллар билан кечани қоим қилишлик. Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўн куннинг кечаларида чироқларингизни ўчирманглар”, деганлар. Бу билан зулҳижжанинг аввалги ўн кечасини қоим қилишга ишора килганлар. Чунки кечани қоим қилиш қалбни Аллоҳга боғлайди ва инсонни ҳаёт қийинчиликлари ва ташвишларига бардош бера оладиган қилиб қўяди, хулқини янада гўзаллаштиради;

Арафа кунига алоҳида эътибор қаратиш. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффорати бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Муслим ривояти).

Келаси йил учун ҳам каффорат” дейилди. Бу дегани келаси йил гуноҳ қилишдан муҳофаза қилади ёки шундай савоблар берадики, келаси йил каффорати учун ҳам етади, деганидир. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқ”, дедилар (Муслим ривояти);

Қурбонлик қилиш. Имкон қилиб ушбу ўн кун ичида Қуръони каримни бир марта Хатм қилиш;

Қабристонни зиёрат қилиб ўлимни эсга олиш;

Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш;

Фарзандларга шу кунларда кўпроқ зикр, тасбеҳ ва одобларни ўргатиш. Чунки ота-оналар улар ҳақида қиёмат куни сўроққа тутилади. Қиёмат кундаги сўроқ оғир, ҳисоб қийин, қўрқинч катта, жаҳаннам эса: “яна борми?” деб туради.

 

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ,

Тошкент шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби 

Read 4557 times

Мақолалар

Top