www.muslimuz
Имом Тeрмизий Халқаро Илмий-тадқиқоқ Марказида жонли илмий-маърифий суҳбат
Аёллар муаммолари ўрганиляпти
Ишчи гуруҳ аъзолари юртимиз бўйлаб сафар қилиб, аёллар муаммоларини ўрганмоқда, улар билан дилдан суҳбатлашиб, кекса, ёлғиз онаю опа-сингилларимиз ҳолидан хабар олмоқда.
Айни кунларда улар Сурхондарё вилоятида бўлишиб, Сариосиё ва Олтинсой туманларида отинойилар билан турли тадбирларни ўтказишмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Омила Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Гавҳар Фузаилова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масаллари бўйича бўлим мутахассиси Марям Абдуллаева ва бошқалар Сариосиё туманидаги “Биллур” маҳалласида яшовчи 102 ёшли онахон Холпошша Дарвешованинг хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.
Шунингдек, маҳаллаларнинг фаол аёллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрни ҳақида турли давра суҳбатлари бўляпти. Бундай учрашувларда бир қатор муаммолар, айниқса, қизлар тарбияси, онанинг саломатлиги каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ташрифлар давом этади.
Марямхон АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
хотин-қизлар масаллари бўйича бўлим мутахассиси
Шайх Алижон қори мавъизаси ва қироатидан намозхонлар чексиз мамнун бўлди
Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тараннум этилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шаҳридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган эди. Ташрифнинг 2-кунида:
Делегация аъзолари ташриф чоғида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Хазрати Али” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Тошкент шаҳри “Яккасарой ” жоме масжиди имом-хатиби Тошонов Салоҳиддин домла чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.
Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Намозхонларга юртимиздаги янгиланишлар ҳақида сўзлаб берилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шахридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган еди ташрифнинг 2-кунида
Делегация аъзолари ташриф чоғида Денов туманидаги “Шайх аттор валий” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Тошкент шаҳри “Хазрати имом” жоме масжиди имом-хатиби Абдуразақов Хабибуллох қори домла чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.
Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати