www.muslimuz

www.muslimuz

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Роббим!

Агар афвинг гуноҳларни ўчирса, яхши кўришинг қанақа экан!

Агар яхши кўришинг қалбларни нурафшон этса, муҳаббатинг қанақа экан!

Агар муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса, Сенга яқин бўлиш қанақа экан!

Агар Сенга яқин бўлиш ғамларни кеткизса, карамли важҳингга назар солиш қанақа экан!

Эй Аллоҳ! Албатта, биз Сендан афвингни, яхши кўришингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва карамли важҳингга назар солишни сўраймиз, омин!

*****

Ҳабибимиз...

Оталарини кўрмадилар.

Оналари эса, у киши 6 ёшга етганларида вафот этдилар.

8 ёшга етганларида боболаридан айрилдилар.

Туғишган акалари йўқ, фақат эмикдошлари бор.

Фарзандларидан 6 нафари ўзлари тирик бўлган пайтларида, кўз олдиларида вафот этишган.

Бу зот тарихда ўтган улуғ инсонлар ичидаги энг буюги, оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

*****

Ибрат олмайдилар

Вафот этганлар қабрларида маҳбусдирлар. Қилган хатоларига пушаймондирлар.

Тириклар эса дунёда маҳбусдирлар. Улар қабрдагилар пушаймон бўлаётган ишлар устида бир-бирлари билан қирпичоқ бўлмоқдалар.

Ё вафот этганлар тириклар олдига қайтолмайдилар, ё тириклар улардан ибрат олмайдилар.

Эй Аллоҳ! Бизни ғафлатдан уйғотгин!

*****

Эй Аллоҳ! Албатта, териларимиз дунё оловига бардош беролмайди, Охират оловига қандай бардош беради.

Эй Аллоҳ! Бизни, ота-оналаримизни, аҳлимизни ва диндошларимизни дўзахдан асрагин, омин!

*****

Кўпчиликка эмас, ТЎҒРИ ЙЎЛга эргаш!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Содда, камтарона кийиниб, авратларини беркитган аёл замондан орқада қолган аёл эмас, балки зийнатларини фақат эри учун кўрсатиши кераклигини биладиган маърифатли ва иффатли аёлдир.

«Ховатир роқия журнали»

*****

Шогирд – ичи тўлдириладиган идиш эмас. Шогирд – сен ёқишинг керак бўлган шуъладир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Оқил – қачон гапиришни, қаерда гапиришни ва кимга гапиришни биладиган кишидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ахлоқнинг қандайлиги қийин лаҳзаларда билинади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Менинг келаётганимни кўриб, юз ўгириб олдинг. Гўёки Аллоҳ таоло сендан бошқа инсонни яратмагандек. Сени мендан беҳожат қилган Зот мени ҳам сендан беҳожат қилади. Менинг фақирлигим ҳам, сенинг бойлигинг ҳам абадий давомли этмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Россиянинг "Сбербанк"и исломий банкинг сегментида жами 16 миллиард рубл миқдоридаги келишувларга эришган. Бу ҳақда банк бошқарув раисининг ўринбосари Олег Ганеев Volga Investment Summit доирасидаги тадбирда маълум қилган.

Банк хизматлари портфелида исломий банкинг соҳасидаги хизматлар ҳажми анчайин сезиларли даражага етганини қайд этиб, келгусида ушбу йўналишда янада кўпроқ амалий ишлар қилиниши режалаштирилаётганини айтиб ўтган. Сбербанк Россия ҳудудида биринчилардан бўлиб исломий банкинг тизимини жорий қилган банклардан ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан айни кунларда Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг олтинчи семинари бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуман ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Форум иштирокчилари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, у зотнинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Пенза вилояти мусулмонлари идораси вакиллари Р.Фаҳриддин номидаги Алметев исломий мадрасасига ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад мадраса талабаларини моддий томондан қўллаб-қувватлаш экани қайд этилди.

Пенза вилояти муфтийси Ислом Дашкин ва вилоят имомлари ташаббуси билан мадраса талабалари учун озиқ-овқат маҳсулотларини тўплаш бўйича акция ташкил этилган эди. Қисқа муддат ичида аҳоли томонидан зарур миқдордаги маҳсулотлар йиғилган.

Ушбу мадрасада Пенза вилоятидан 21 нафар талаба таҳсил олиши ва уларга ҳар йили Пенза аҳолиси томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Покистон Ислом Республикасининг Панжоб вилоятида жойлашган Ҳазрат Иброҳим маданий ёдгорлик мажмуаси Туркиянинг қизиляримой жамияти кўмагида қайта таъмирланади.

Anadolu Ajansi ахборот агентлиги берган хабарга кўра, ушбу мажмуа таркибига кирувчи қадимий масжид бугунги кунда ташриф буюрувчилар учун ёпилган. Бунга сабаб сифатида масжид биносининг таъмирга муҳтожлиги экани қайд этилган.

Маълумот учун, Ҳазрат Иброҳим масжиди 1901 йилда қурилган .

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top