muslim.uz

muslim.uz

Тинч ва осуда тун қўйнида давом этаётган таровиҳ намозларидаги Қуръон хатмоналари ўзгача тароват ва кўтаринкилик билан давом этмоқда.
2016 йил 20 июнь куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари бўлиб ўтади:
Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” (имом-хатиб – Шерматов Ҳусанбой, қорилар - Расулов Ахмаджон, Мамадалиев Фазлиддин),
Учтепа туманидаги “Саид Ваққос ота” (имом-хатиб – Убайдуллев Фозилжон, қорилар - Абдураҳмонов Абдуқодир, Ғозиев Дилшод),
Учтепа туманидаги “Маҳкам ота” (имом-хатиб – Йўлдошев Муҳаммадбобур, қорилар - Аҳмедов Муҳаммадиброҳим, Халимбеков Саидакбархон, Халимбеков Анасхон),
Миробод туманидаги “Алибек” (имом-хатиб – Халилов Искандар, қорилар - Жўраев Рихситилла, Норматов Нажмиддин),
Сирғали туманидаги “Қуддуси Шариф” (имом-хатиб – Ҳамидов Нўъмонхўжа, қорилар - Саримсоқов Оятулло, Каримов Абдурауф),
Сирғали туманидаги “Маъруф ота” (имом-хатиб – Мўминов Нўъмон, қори - Орифжонов Абдурауфхон),
Чилонзор туманидаги “Новза” (имом-ноиб – Собиров Ахатхон, қори - Тожиддинов Абдусамад),
Чилонзор туманидаги “Хасанхон қори” (имом-хатиб – Маҳкамов Зикрулло, қори - Турсунов Аббос),
Шайхонтоҳур туманидаги “Султон ҳожи” (имом-хатиб – Рахимов Абдулла, қори - Халилов Абдулхаким) жоме масжидларида.
Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар бўлими

Понеділок, 20 июнь 2016 00:00

Рўзага оид масалалар - 6

 

  1. Кундузи ухлаётган рўзадор уйқусираб, сув ичиб қўйса, рўзаси очилади. Каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради.

«Оламгирия», «Қозихон»

 

  1. Тиш орасидаги бир дона кунжутни ютиб юборса, кичик бўлгани учун рўзаси очилмайди. Аммо уни оғзидан чиқариб, сўнгра яна қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш-бўлмаслигида ихтилоф бор. Агар тиш орасидаги бир дона кунжутни чайнаса, рўзаси очилмайди. Лекин чайнаб ютганида томоғида унинг мазасини сезса, рўзаси очилади. Бошқа ҳар қандай таом, дон ёки бошқа чайналган оз нарсалар шу қоидага қиёс қилинаверади.

«Оламгирия», «Мухтасар», «Қозихон», «Фатҳул-Қадир»

 

  1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютса, рўзаси очилмайди. Ташқарига чиқариб олиб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

  1. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини оғиз сўлагига қўшиб ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун мишиғини (манқасини) томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди.

«Оламгирия», «Муҳит»

 

  1. Қонни ютиб юборса, рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлмайди, қазосини тутади. Тишларнинг милкидан чиққан қонни сўлак билан қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю, сўлак ортиқ бўлса, очилмайди.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

Понеділок, 20 июнь 2016 00:00

Рўзага оид масалалар - 5

  1. Рўзадорлиги эсида йўқ кишининг овқатланаётганини кўриб қолган одам қарайди – агар унинг кечгача рўзасини бемалол тута олишига кўзи етса, рўзани эслатади. Акс ҳолда макруҳ иш қилган бўлади. Борди-ю, у кекса одам бўлиб, чамасида кечгача рўзасини етказа олмайдиган бўлса, рўзани эслатмаслиги жоиз.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

  1. Бировнинг мажбур қилиши сабабли ёки рўзалиги эсида бўла туриб, эҳтиётсизлик билан (хатаан) рўзасини очиб қўйса, қазонинг ўзи вожиб, каффорат лозим эмас.

«Оламгирия», «Қозихон», «Мухтасар»

 

Эҳтиётсизлик деганда, масалан, таҳорат ёки ғусл қилаётганда томоғидан сув ўтиб кетиши каби ҳолатлар тушунилади. Агар рўзадорлиги эсида йўқ бўлса, рўзаси очилмайди.

 

  1. Одатда ейилмайдиган – тош, тупроқ, данак, пахта, ҳашак, қоғоз каби нарсаларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Лекин каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради.

 

  1. Тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нухатдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нухатдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш-бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига Абуллайс Самарқандий (р.ҳ.)дан ривоят бор.

«Оламгирия», «Хулоса»

Мақолалар

Top