muslim.uz

muslim.uz

Субота, 24 февраль 2024 00:00

Бош имомлар семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Бўстон туманида жойлашган "Муллабой ўғли Мухаммадтурди" жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, бош мухтасиблари ва Бўстон тумани ҳамда Улуғнор туманида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинар йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Семинар йиғилишида нотиқлар томонидан кун тартибига қўйилган масалалар ва Бўстон тумани хамда Улуғнор туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, масжидларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, молиявий ҳолатлар ва иш юритиш хужжатлари борасида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вакиллик матбуот хизмати

Хабарингиз бор яқиндагина вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг таржималари асосида "Саҳобия аёллар ҳаёти қомуси" номли китоб нашрдан чиқарилган эди.

 

Бугун, вакиллик биносида ва бундан ташқари 3 та ҳудудларда йиғилган масжид имом-хатибларига мазкур китоб жойлардаги 288 та масжид кутубхоналарини янада бойитиш мақсадида ҳадя тариқасида тарқатилди. Жумладан, вакиллик биносида йиғилган соҳа ходимларига шахсан Зайниддин домланинг ўзлари ушбу китобни улашдилар. Улашиш асносида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров йиғилган имом-хатибларга бу китобда 200 дан зиёд саҳобия аёллар ҳаёти ҳақида кенг ёритилганини айтиб, жойлардаги маърифий тадбирларда ҳам мазкур китобдаги мавзулардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтди.

Бошқа ҳудудларда йиғилган имом-хатибларга ҳам ушбу китобнинг нақадар манфаатли эканлиги, мазкур ижодий асар барча имом-хатибларга намуна ва илҳом бўлиши кераклиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирлар якунида Зайниддин домланинг келгусидаги фаолиятида Аллоҳ таолодан улкан зафарлар ва бундай илмий ижодларнинг бардавом бўлишини ҳамда барча диний соҳа ходимлари томонидан ҳам бу каби ижодий ишлар амалга оширилишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир от сотиб олдилар. Отни олиб узоқроққа юрдилар. Уни синаб кўриш учун миниб кўрмоқчи бўлдилар. Шу пайт от бир титраб ўлиб қолди. Умар розияллоҳу анҳунинг нафси отни эгасига қайтариб беришга ундарди. От эгаси мени алдабди, касал отини менга сотибди, деб ўйладилар. Умар розияллоҳу анҳу отни эгасини кетидан қидириб бориб топдиларда, қайтариб бермоқчи бўлдилар. Аммо отни эгаси отини пулини қайтариб беришдан бош тортди. Амирал муъминин қозига шикоят қилдилар. Ўша пайтда адолат қилишда шуҳрат қозонган қози Шурайҳ эди. Қози Шурайҳ отни сотган кишини фойдасига ҳукм чиқардида ва Умар розияллоҳу анҳуга қараб, агар эътирозингиз бўлса, отни эгасига асли тирик ҳолида қайтаринг, ундай қилолмасангиз отни олиб кетаверинг деди. Умар розияллоҳу анҳу қози Шурайҳга қараб кулиб туриб; қози аслида шундай бўлиши керак деб, уни Куфага қози этиб тайинладилар.

 

Юлдашев Иззатуллоҳ

Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси

П'ятниця, 23 февраль 2024 00:00

Имоми Кисоийнинг заковати

Имоми Муҳаммад ибн ал Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳи  билан Кисоий роҳматуллоҳи алайҳи бир мажлисда бирга эдилар. Кисоий раҳматуллоҳи алайҳи  Муҳаммад ибн ал Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳнинг холасининг ўғли эди. Муҳаммад Кисоийга; Шунча заковатинг бўла туриб, нима учун фиқҳ илми билан шуғулланмайсан деди. Шунда Кисоий  Араб тили сарф - наҳвсини пухта билган киши бошқа илмларни ҳам бемалол ўқий олади деди. Имоми Муҳаммад  уни имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Мен сенга фиқҳдан савол бераман, сен эса жавобини наҳвдан чиқарчи деди. Майли сўранг деди, Кисоий. Саждаи саҳв вожиб бўлган кишининг сажда қилиши эсидан чиқиб қолди, унга сажда қилиш вожиб бўладими? деди. Шунда Кисоий бир оз ўйлаб турдида, йўқ унга сажда қилиш вожиб бўлмайди деди. Жавобинг тўғрику аммо Наҳв қоидаларининг қайси бобидан чиқардинг деди. Наҳв илмининг фалон бобида لا يصغر المصغر   (исми тасғир қайта яна тасғир қилинмайди ) дейилган, деб жавоб берди. Имоми Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳи уни заковатидан таъажжубланди.

 
Субота, 30 декабрь 2023 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар мобайнида диний-маърифий соҳада хизмат қилган Жалолиддин домла Нуриддиновнинг укаси Орифхон Нуриддиновнинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, яқинларига, чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ушбу оғир дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумнинг яқинларига, хусусан, устоз Жалолиддин Нуриддиновга ҳамдардлик билдирамиз, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Мусибат етганда "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз", деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Жаноза намози бугун пешин намозидан сўнг "Дўстжонбой" масжидида ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Сторінка 4 з 2297

Мақолалар

Top