muslim.uz

muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

Понеділок, 12 февраль 2018 00:00

Иймон ҳаловати

عن أنس بن مالك رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال ثلاث من كن فيه وجد حلاوة الإيمان أن يكون الله ورسوله أحب إليه مما سواهما وأن يحب المرء لا يحبه إلا لله وأن يكره أن يعود في الكفر كما يكره أن يقذف في النار

(رواه الإمام البخارى)

Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Иймоннинг халоватини уч ҳислатга эга бўлганлар топади; Аллоҳ ва Унинг Расули бошқа барча нарсалардан маҳбуброқ бўлиши, бирор кишини яхши кўрса фақат, Аллоҳ учун яхши кўриши, куфрга қайтмоқликни, худди жаҳаннамга тушмоқликни ёқтирмагандек ёмон кўриши” дедилар.( Бухорий ривояти)
Иймоннинг халовати қалбда бўлади. Бемор асалнинг тамини сезмайди. Унинг учун асални тотли мазали эканлигини ҳар хил воситалар билан тушунтиришни ҳожати йўқ, балки унинг касаллигини муолажа қилиш керак. Агар касалликдан ҳолий бўлса у шундоқ ҳам асални мазасини билаверади. Демак у беморнинг касаллиги миқдорига қараб асалнинг мазасини сезиши белгиланади. Худди шундай инсон ҳам иймоннинг халоватини қалбининг ҳар хил иллатлардан қай даражада поклиги миқдорига қараб ҳис қилади. Зотан, ҳар бир гуноҳ ўз эгасининг қалбида қора доғ қолдиради. Агар инсон гуноҳларда бардавом бўлаверса унинг қалби ҳам қорайиб бораверади. Қалбнинг доғларини эса оддий воситалар ила тозалаб покиза қилишни имконияти йўқ. Балки қалбни тозалаш учун алоҳида кўрсатмалар мавжуд. Аввало қалбни қайси гуноҳлар, исёнлар билан доғ бўлганлигини билиб олиб сўнгра, мазкур иллатлардан мутлақ халос бўлмоқлик керак. Бунинг йўли эса насух тавба қилиш, истиғфор айтиш, афсус ва надомат қилиш, энг асосийси эса ўша иллатга иккинчи бор қайтмасликка қасд қилмоқ ва ушбу қасдида мустаҳкам турмоқ ила бўлади. Қалбни мазкур иллатлардан тозалашни ўзи ҳам кифоя қилмайди балки, тозалаш билан бир қаторда уни жилолантириш ҳам керак, бунинг учун эса гуноҳлардан сақланиш билан биргаликда ибодатларга киришиш, ихлос ва муҳаббатни ошириш, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва қайтарганларидан қайтиш ила бўлади. Мазкурларнинг барчаси иймоннинг тақазосидир. Мўмин киши юқорида кўрсатилганидек ҳаёт кечирар экан албатта иймоннинг халоватини топишга ҳаракат қилади. Акс ҳолда унинг уринишлари бесамара кетаётган бўлади. Демак қаердадир хатолик бор, тезлик билан уни топиб бартараф қилиш керак. Шундагина иймоннинг халоватин топиш учун киришган бўлади.
“Аллоҳ ва Унинг Расули бошқа барча нарсалардан маҳбуброқ бўлиши”, бу барча буйруқ ва қайтариқлардадир. Аллоҳ таоло тўғрисида мукаммал илм ва маърифатга эга бўлиши керак. Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳалол , ҳаром қилганларини эса ҳаром деб билиб, унга амал қилмоқ. Ибодатлардан лаззатланиш, Аллоҳ ва Унинг Расули розилиги йўлида ҳар қандай машаққатни кўтариш. Мазкур тушунчани дунёвий барча мақсадлардан муқаддам қўйиш. Буни эса қуйидаги ояти каримадан билиб олсак бўлади.


قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ


Айтинг (эй, Муҳаммад!): «Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз, сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг йўлидаги жиҳод қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азоби)ни келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай».
Мазкур тушунчалар иймоннинг асосий шартларидан биридир. Агар бирор киши учун Аллоҳ ва Унинг Расулидан ҳам суюклироқ нарса ёки бирор киши бўлса демак, унинг иймонида ноқислик бор.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу :
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деганлар.
Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ундоқ бўлса, бўлмапти. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак», деганлар. Ҳазрати Умар дарҳол:
«Ўзимдан кўра ҳам!», деганларида у зот алайҳиссалом: «Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар. Яъни, ана энди иймонинг комил бўлди, деганлар.
Мазкур тушунча кўпчиликда мавжуд лекин, нимагадир унга амал қилишга келганда сусткашлик қиламиз, ёки унутамиз. Билмаганларимиз эса мана билиб олдик энди мазкур шаръий асл қоидага амал қилайлик. Саҳобийлар розиаллоҳу анҳумларнинг энг катта ютуқлари, улар ҳар қандай хато ёки гуноҳлардан ҳам ислоҳ қилиниши ёки қайтарилиши биланоқ ҳеч ҳам иккиланиб ўтирмасдан дарҳол қайтишларидадир. Бунинг исботини эса юқорида Ҳазрати Умар розиллоҳу анҳу тимсолида кўрдик.
“ бирор кишини яхши кўрса фақат, Аллоҳ учун яхши кўриши”, инсон ўз ҳаёти давомида бир неча хил муҳаббатга эришиши мумкин. Бу ерда эса диндошлик, биродарлик, улфатлик сабабли яхши кўришликдир. Демак бу борада мезон, мол-дунё, мансаб ва яна қандайдир дунёвий мақсадлар учун эмас балки, айнан Аллоҳ учун яхши кўриш. Яаъни мадомики дўстимиз Аллоҳнинг йўлида юриб, буйруқларга итоат этиб қайтариқлридан сақланар экан, у бизнинг дўстимиздир. Аксинча алоқаларни узамиз. Зотан дўстлар, улфатлар, ҳамроҳлар ўз дўстларини яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтарсагина ҳақиқий дўст бўла оладилар. Дунёвий мақсадлар ила дўст бўлганлар эса, ўша дўстлигига сабаб бўлиб турган нарсалар учунгина дўст бўладилар. Агар ўша сабабларга бирор путур етиб қўлдан кетса борми, ўша заҳотиёқ ташлаб қочадилар ёки душманга айланиб қоладилар. Аллоҳ учун яхши кўришда эса ҳеч қандай тамагирлик, унинг қўлидаги нарсалардан умидворлик бўлмайди. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “ Киши ўзининг жуфти ҳалаолини унинг дунёвий манфаатлари учун севмайди. Балки Аёли уни кўплаб гуноҳлардан сақланиб туриши учун сабаб бўлганлиги туфайли севади. Яаъни жуфти сабабли зино ва унинг сабабларидан четта бўлади. Қолаверса унинг фарзандларини тарбиячиси, у йўқлигида уй жойи, мол-дунёсини қўриқчиси, ўзининг ва турмуш ўртоғининг иффатини сақловчиси бўлганлиги учун севади”, деган эканлар. Демак ҳаётдаги биз билан ўзаро алоқаларда бўладиган барча инсонларни дўстликларини юқоридаги кўсатмаларга қиёс қилароқ белгилаб олишимиз мумкин.
“ куфрга қайтмоқликни, худди жаҳаннамга тушмоқликни ёқтирмагандек ёмон кўриши” Куфрга қайтиш, ҳақиқатан ҳам жаҳаннамийликдир. Шундай экан куфрга олиб борадиган гуноҳ маъсиятларга эътиборсиз бўлмаслиги керак. Акс ҳолда бепарволик қилиб гуноҳларни енгил санаш ёки уларни ҳалол деб билиш билан куфрга тушади. Натижаси эса жаҳаннамда абадий қолиш ила жазоланади. Баъзилар эса гуноҳ қилиш куфр эмаску деб бепарво бўладилар. Мазкур бепарволик секин асталик билан ўз эгасини гуноҳларни менсимасликка олиб боради. Бориб-бориб бирор гуноҳни содир этганида бурнига пашша қўнганчалик безовта бўлмайдиган бўлиб қолади. Аслида шунинг ўзи куфр эмасми? Ҳақиқий мўмин нафақат катта гуноҳларга балки, кичик гуноҳларга ҳам бепарво ва лоқайд бўлмайди. Хоссатан бизнинг аҳли сунна Мотуридия эътиқодимизда худди хадиси шарифдагидек гуноҳлардан ҳазар қилишда жаҳаннамдан ҳазар қилгандек ҳазар қилиш таълим берилади. Баъзи адашган тоифа ва гуруҳларда эса гуноҳлар куфр эмас деб ҳоҳлаганини қилиб юриши, ҳатто энг буюк ибодатларни ҳам бемалол тарк этиб кетавериши бор ҳақиқат. Ҳа азизлар бепарволик, лоқайдликнинг ўзи энг катта гуноҳдир. Унутмайлик, ундан сақланмаслик эса куфр учун кўприкдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар бўлими ходими
Исҳоқжон домла Бегматов

ЎМИ Матбуот хизмати

Понеділок, 12 февраль 2018 00:00

Ибрат бўлдинг болакай...

Малайзиялик 11 ёшли Раден Набил исмли болакай мактабдаги дарслари тугаганидан сўнг ҳар куни отасининг олдига ошиқади. Боиси, отаси бундан 3 йил муқаддам автоҳалокат туфайли ўрнидан қимирламай, фақат ётишга мажбур бўлиб қолган.

Раден уч йилдан бери ҳар куни отасининг олдига келиб, азон айтади, Қуръони карим тиловат қилади, кўзида ёш ила Аллоҳдан шифо беришини сўраб дуо қилади.

“Отам билан масжидга борган, бирга намоз ўқиган кунларимизни жуда соғиндим. Отам тузалиб кетгунига қадар ҳар куни отамнинг олдига келиб дуо қилишда давом этаман”, дейди Раден Набил.

Болакай ҳар бир мўмин-мусулмондан отасининг ҳақига шифо сўраб дуо қилишингизни илтимос қилади.

Тафаккур, шукр қилинг, ибрат олинг! Бугун дунёда неча минглаб фарзандлар соғ-саломат ота-онасини қадрига етмай, қариялар уйига ташлаб кетмоқда.

Дуо қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди (Имом Муслим ривояти).

Минглаб ўрин-тўшакка “михланиб” қолган бемор, бошига мусибат тушганлар СИЗнинг дуоингизга муҳтож.

Марҳамат, қуйида Раден Набил отасини зиёрат қилгани акс этган видеолавҳани кўришингиз мумкин.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

ЎМИ Матбуот хизмати

Первая группа паломников, совершивших умру, 11 февраля благополучно вернулась в Узбекистан.
Они в течение 10 дней смогли посетить такие места поклонения как гору Ухуд, мечети Куба и Киблатайн в Медине, долины Арафат, Мина, Муздалифа, гору Нур, пещеру Саур, мечеть Аль—Харам в Мекке.
Национальная авиакомпания «Узбекистон хаво йуллари» в этом году в рамках программы «Умра. Весна-2018» до 29 марта выполнит 46 рейсов по маршруту Ташкент-Джидда-Ташкент и перевезет 8 736 паломников, желающих совершить «малый хадж».

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана 

Уважаемые почитатели Корана, 12 февраля в Зангиатинском районе будут продолжены состязания конкурса чтецов Корана в Ташкентской области.

Всех Вас сегодня приглашаем в соборную мечеть «Нурул Ислам».

Следите за нашими трансляциями в прямом эфире через наш портал Muslim.uz, не пропустите самые захватывающие моменты конкурса.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Мақолалар

Top