muslim.uz

muslim.uz

Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар сони 2101га етди!

Чимбой тумани «Кенгес» овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган «Юсуф ота» жоме масжидининг қурилиши 2020-йили бошланган эди. Орадан бир йил вақт ўтиб, барча қулайлиқларга эга, ихчам ва атрофлари обод масжид иморати тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан қуриб битказилди.

Бугун ушбу масжиднинг очилиш маросими бўлди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов, Чимбой тумани ҳокими А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А. Отеўлиев, масжид имомлари, нураний оқсоқоллар ва «Кенгес» овули турғунлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар сўнги йилларда диний соҳадаги ютуқлар, республикамизда қисқа вақитнинг ичида амалга ошаётган ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар ва ислоҳотлар ҳаққида айтиб ўтди. Масжид қурилишига яқиндан ёрдам берган тадбиркорларга, қурилишчиларга ва овул турғунларига ўзларининг миннадорчилигини билдирди.

Бу иншоот тумандаги 2-масжид бўлиб, бу ерда барча имкониятлар яратилган. Бу масжидда биринчи марта ўқилган жума намозида халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини тилаб дуолар қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистонда масжидлар сони 2101 га, Қорақалпоғистонда эса 58 масжидга етди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги 57-масжид шу ойда Қанликўл тумани «Қос жап» овул фуқаролари йиғини ҳудудидан «Атажан хўжа» номи билан иш бошлаган эди.

Янгидан иш бошлаётган масжидларимизни Аллоҳ таоло муборак қилсин. Қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонлар учун хизмат қилишини насиб қилсин.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

ЎМИ Масжидлар бўлими

Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлса-да, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.
Яъни, “хулафои рошидин” (“тўғри йўлдан борувчи халифалар”) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разийаллоҳу анҳум ажмаъин бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар.

Демак, Аллома Тафтазоний айтишича, мусулмонларнинг норозилигига сабабчи бўлиб, бир тўда одамлар ўзларича халифалик эълон қилгани билан улар ҳақиқий бўла олмайди. Бундай кимсалар ўзининг “халифалиги”га қанчалик оят ва ҳадис келтирса ҳам, у ишончли ва том маънодаги халифа эмас!
Аллома Тафтазоний ҳам ҳозирги даврда халифалик тузишни тарғиб қилувчилар доим келтирадиган ҳадиси шарифга эътибор қаратган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис келтирилади:
مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِ الْقِبْلَةِ وَلَمْ يَعْرِفْ إِمَامَ زَمَانِهِ مَاتَ مَيِّةً جَاهِلِيَّةً.
“Аҳли қибладан ким ўз замонасининг имомини танимасдан вафот этса, жоҳил бўлиб вафот этибди”.

Аллома Тафтазоний мазкур ҳадис эътиборидан уммат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотидан кейин энг муҳим ишни қилдилар. Яъни, ўзларига раҳбарни тайинладилар. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн қилинмасдан олдин бу ишни амалга оширдилар ва бу ишни ҳар бир раҳбар вафотидан кейин ҳам давом эттирдилар, деганлар. Яъни, бу ерда ҳеч қандай халифалик ҳақида гап-сўз йўқ. Мазкур ҳадисда ҳар бир даврдаги, ҳар бир юртнинг ўзлари тинч йўл билан сайлаб қўйган раҳбарлари назарда тутилган.

Ҳадисда тилга олинган “имом” сўзи диний раҳбар – масжид имомини ҳам, сиёсий раҳбар – давлат раҳбарини ҳам назарда тутади. Фиқҳий манбаларда ҳам “имом” сўзи ана шу икки маънода қўлланади. Ундан фақат “халифа”ни эътиборга олиш маъноси йўқ.

Иккинчидан, айтиш лозимки, “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия”нинг энг машҳур шарҳ қилувчиларидан Рамазон афанди фикрича, бу ҳадисдаги “ўз замонининг имоми” сўзидан мурод ўша даврга юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.

Халифаликни ва халифалик тузишни тарғиб қилувчилар юқоридаги ҳадиси шарифни келтириб, ўзининг ғаразли мақсадлари учун ниқоб қилиб олади. Лекин шу маънодаги қуйидаги саҳиҳ ҳадиси шарифни яшириб келадилар:
من خرج من الطاعة وفارق الجماعة فمات مات ميتة جاهلية ومن خرج على أمتي يضرب برها وفاجرها لا يتحاشى من مؤمنها ولا يفي لذي عهدها فليس مني ومن قاتل تحت راية عمية يدعو إلى عصبية أو يغضب لعصبية فقتل فقتلة جاهلية
“Кимки итоатдан чиқиб ва жамоатдан ажралиб вафот қилса, жоҳилият ўлиги ҳолда ўлиб кетади.
Кимки умматимга қарши чиқиб, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам (бўйинига қилич ва болта ила) ура бошласа, уларнинг мўъминлигига парво қилмай қўйса, уларнинг аҳдлашган кимсаларига вафо қилмаса, у мендан эмас! Кимки асабийликка чақирадиган кўр байроқ остида уришса, ёки асабийлик билан ғазабланаверса, у ўлдирилса, жаҳолат ҳолида ўлдирилган бўлади!”.
Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунда аҳмоқона “халифаликни қайта қуриш” режаси билан мўъмин-мусулмонларга қарши чиқаётган, мусулмонларни ўлдираётган, асабий ва ғазабнок нокасларни огоҳлантирмоқдалар, уларнинг ўзлари жаҳолатда, ҳаром ўлимтик ҳолида ўлиб кетишларини башорат қилмоқдалар.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, “халифаликни қайта қуриш” масаласи асрлар давомида турли фирқалар томонидан даврий равишда кўтарилиб турган.
Бугунги кунда ҳам бу масала баъзи адашган фирқалар томонидан кўтарилмоқда. Юқорида келтирилган далиллар мазкур оқимларнинг қарашлари нотўғрилигини исботлайди ва уларнинг қилаётган бу даъволари фақат ўзларининг ғаразли мақсадларини ниқоблашдан ўзга ҳолат эмас эканини кўрсатади.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" масжиди имом хатиби
Ғайратжон Асабоев.

Туркиянинг Бурдур шаҳридан бўлган 67 ёшли кўзи ожиз аёл Қуръон ҳофизи бўлди. Ҳатижа Жан ўзининг ёшига қарамай, Муқаддас ёзувларни ёдлаб олди.

Islam.ru хабарига кўра, Бурдур муфтийси Анвар Туркман имтиҳондан муваффақиятли ўтганидан сўнг муслима аёлга Қуръон ҳофизи гувоҳномасини тақдим этди.

Муфтий баёнотига кўра, Ҳатижа Жан 13 йил ичида ўқишни тугатиб, катта куч сарфлади.

Хабар қилинишича, Жан касалликдан азоб чекканидан сўнг, эрта болаликда кўриш қобилиятини йўқотган. Ёшлигида радио ва телевидениеда ўқилаётган Муқаддас китобни эшитганида Қуръонни ўрганиш орзуси бор эди.

" 2002 йилда ҳофиз бўлиш учун ўқишни бошлаганимда 47 ёшда эдим. Ўқиш пайтида мен онам, отам ва акамни йўқотдим. Ўқув жараёним узилиб қолмаслиги учун акам менга уларнинг вафотлари ҳақидаги хабарни айтмади. Шунинг учун ҳам ота-онамнинг жанозасида қатнаша олмадим. Кўзим ожизлиги мени ҳеч хафа қилгани йўқ. Қуръонга бўлган муҳаббатим барча тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берди. Қуръон нури менинг нигоҳимга айланди", - дейди муслима аёл.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри чеккасидаги Керанигандже шаҳридаги Долешвар Ҳанафия жоме масжиди маданий меросни асраб-авайлаш бўйича ЮНЕСКОнинг Осиё-Тинч океани мукофотига сазовор бўлди.

ЮНЕСКОнинг яқиндаги хабарига кўра, лойиҳа барқарор ривожланиш учун махсус мукофот олди. Унда олти мамлакат - Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Малайзия ва Таиланддан тўққиз лойиҳа мерос экспертлари ҳайъати томонидан тақдирлангани айтилади.

"Мерос типологиялари хилма-хиллиги ва ғолиб лойиҳалар келиб чиққан мамлакатлар ҳақиқатда ажойиб бўлади", - таъкидлади Бангкокдаги ЮНЕСКО Маданият бўлими бошлиғи Зионг Бич Ханх.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Долешвар Ҳанафия жомеъ масжиди меъмори Сед Мостак Аҳмад томонидан реконструкция қилинган. Давлат энергетика ва минерал ресурслар вазири Насрул Ҳомиднинг аждодлари масжидни 1868 йилда қурганлар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top