muslim.uz

muslim.uz

Муфтият Дагестана оказал финансовую помощь в строительстве мечети в Воркуте. Как передает islam.ru, это один из самых отдаленных городов России, который находится в тундре.
Помощник Муфтия Дагестана Мухаммад Магомедов встретился с мэром Воркуты Ярославом Шапошниковым и побывал на стройке мечети в Заполярье, а также передал финансовую помощь для нее – все работы на объекте ведутся исключительно за счет пожертвований и спонсорской помощи. Кроме помещений для омовения и молитв планируется здесь обустроить библиотеку, музей, выставочный зал, где будут рассказывать об истории, культуре и быте мусульман всех национальностей.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Бўка туманидаги “Турсун она” ва “Чимилдиқ ота” масжидларига ташриф буюриб, жомелар қурилиши жараёнини кўздан кечирди, зарур тавсияларни берди.

Аллоҳнинг уйи қурилишига ҳисса қўшаётган барча саховатпеша мўмин-мусулмонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Аллоҳ таоло Ўз байтларини тез ва қисқа фурсатда мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини насиб айласин. Бу хайрли ишларга хизмати сингаётган кишиларга ажрларини кўпайтириб берсин.

Иброҳимжон домла “Мулла Абдурозиқ” жоме масжидида пешин намозидан сўнг намозхонларга шукроналик ва юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маъруза қилиб берди.

 

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ЎМИ матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида асрлар давомида маьрифат маскани сифатида хизмат қилиб келган Саид оталиқ мадрасаси XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Ул зот халқ орасида Шайх Аттори Валий номи билан машҳур бўлган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин Нақшбандийнинг куёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш учун Деновга кўчиб келган.

Мадраса у зотнинг ўғиллари ва неваралари томонидан 26 йил давомида қурилган. Манбаларда айтилишича, Ҳазрат Хожа Алоуддин Аттор нақшбандия тариқатининг улуғ пири, авлиё, “Силсилаи шариф” дa ўн еттинчи ҳалқадаги муршид, аллома бўлган. Асл исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий бўлиб, “Аттор” дейилишларига сабаб ул зоти шарифдан ҳамиша хушбуй ҳид анқиб турган, суҳбатлари ҳам ёқимли бўлган экан. Оталари вафот этгач, икки акаси билан қолади. Ота мероси уч ўғилга бўлингач, Ҳазрат Алоуддин мерос олмай, Бухородаги мадрасага ўқишга киради. Акалари савдогар, дўкондор, давлатманд кишилар бўлган. Алоуддинни Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ўз қарамоғларига олиб, таълим беради. Бир куни Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд Ҳазрат Алоуддин Аттор ҳужраларига келиб, дейди: “Эй фарзанд, менинг қизим балоғатга етган, ўшани никоҳингизга олинг”. Ҳазрат Алоуддин эса: “Устоз менинг тўшагим бўйра бўлса, ёстиғим ғишт бўлса, бор давлатим мана шу синган кўза бўлса, мен оилани қандай боқаман? Сизнинг бу сўзларингиз мен учун катта бахтдир, лекин аҳволим ўзингизга аён, пирим!” Ҳазрат Баҳоуддин: “Ризқни бергувчи Аллоҳдир. Сизга ҳам, қизимга ҳам Аллоҳ ризқ берур. Менинг бу тарафдан ташвишим йўқ”, дея жавоб беради. Шундан сўнг Алоуддин Аттор устозларининг қизини ўз никоҳига олади.

Ҳазрат Баҳоуддин Ҳазрат Алоуддинни сулук бошида доимо ўзларига яқин жойда ўтиришини буюрарди. Муридлар бунинг сабабини сўраганларида: “Уни бўри еб қўймасин деб, шундай қиламан. Бўри яъни, нафс доимо пойлаб туради. Шунинг учун ҳам ундан хабар олиб тураман, токи у бўрига ем бўлмасин”, дейди.

– Ҳазрат Баҳоуддин вафот этгач, Ҳазрат Алоуддин Аттор ўз замондошларига таълим берган, – дейди вилоят туризм ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Намозов.– Ул зот илми, одоби, тарбияси, хулқи билан устозининг дуосига сазовор бўлган. Тасаввуф илмини кенг ёйиш учун оиласи билан Сурхондарёга келиб, Денов шаҳридаги бир хонақоҳда муридларига таълим-тарбия берган. Ҳазрат милодий 1400-йилда вафот этган. Ўзига хос лойиҳа асосида бунёд этилган мадраса илм-маьрифат маскани сифатида донг таратган. Аслида муаззам масканнинг қайта реконструкция қилиниши ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни қайта тиклаб, зиёрат туризмини ривожлантиришга, юртимизда яшаб ўтган буюк алломаларни дунёга кенг тарннум этишга қаратилаётган юксак эьтибор самарасидир.

Икки қаватли муқаддас иншоот қайта реконструкция қилингач, маҳаллий ва хорижлик сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бирига айланади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

 

Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ ва қатъий қоралайди. Аллоҳ таоло ояти каримада: «Эй иймон келтирганлар! Агар бир фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар», деб марҳамат қилади (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишига гуноҳ учун эшитган ҳар нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Бугун кундалик ҳаётимизда авж олаётган фисқу фасодлар, гина-кудуратлар, адоватлар, зиддият ва тафриқалар шу икки буюк кўрсатмага, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги васиятларига риоя қилмаганимиз оқибатида келиб чиқяпти.

Аллоҳ таоло дуч келган хабарни суриштирмай тарқатишнинг оғир оқибатидан огоҳлантириб турибди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар эшитган гапини айтаверган одам гуноҳкор бўлиб қолишини айтиб турибдилар.

Ислом кишиларни тинчлик ва барқарорликка, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади. Бироқ ундан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари ҳам авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати баъзи тоифаларнинг дин ниқоби остида динга сиёсий сиёсий тус бериб, ҳокимиятга интилиш, диндан одамлар орасига нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда терроризм, диний экстремизм бутун дунёга хавф солаётган, инсониятнинг тинч ва осуда яшаши учун тўсқинлик қилаётган жиддий муаммолардан биридир. Айни пайтда сайёрамиздаги ҳеч бир мамлакат, ҳеч бир халқ унинг офатларидан ҳимояланмаган, десак асло муболаға бўлмайди.

Ҳозирда Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон, Фаластин, Ироқ ва Африканинг бир қанча мамлакатларида содир этилаётган хунрезликлар, ўша юртларда истиқомат қилаётган инсонлар, айниқса, мурғак болаларнинг бошига тушаётган ғам-андуҳлар барча-барчамизни жиддий ташвишга солмоқда.

Экстремизм ҳар қандай бошқача фикрлашни инкор этади, ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда мажбурлаб қабул эттиришга ҳаракат қилади. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни, уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қиладилар.

Очиқдан очиқ экстремистик руҳдаги қарашларнинг ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан ўта зарарли ва хавфли эканлиги шундаки, у диний бағрикенгликка зид ҳолда турли динга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида муросасизлик ва адоват уруғни сепишга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, бу каби ғаразли кимсалар ўз манфаати йўлида эндигина ҳаётни таниётган ёшларни тўғри йўлдан адаштириб, уларнинг маънавиятига зарба беришга ҳаракат қиладилар.

Шундай экан шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги глобаллашув жараёнида эртанги кунимизнинг эгалари бўлган ёшларимизнинг маънавий иммунитети ҳар қачонгиданда юксакроқ бўлишини замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Дунёнинг айрим ҳудудларида содир бўлаётган хунрезликлар масаланинг нечоғлик жиддийлигидан далолатдир.

Шукрки, бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Униб-ўсиб келаётган ёшларимизни мана шундай фаровон кунларимизнинг қадрига етишга, тинчликни кўз қорачиғидай асраб-авайлашга ўргатишимиз зарур. Айниқса, ота-оналар фарзандларининг юриш-туриши, улар руҳиятида кузатилаётган салбий ўзгаришларга бепарво бўлмаслиги шарт. Акс ҳолда эртага жуда кеч бўлиши мумкин.

Саҳобиддин САТИМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги Ахборот таҳлил бўлими бошлиғи

Мақолалар

Top