www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 25 март куни
кечки соат ⏰ 20:50 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш (https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook орқали томоша қилиш (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram орқали томоша қилиш (https://www.instagram.com/muslimuzportali/)

Telegram voice орқали эшитиш

(https://t.me/muslimuzportal?voicechat)? ITV орқали томоша қилиш (https://itv.uz/#!/concert/34) (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда. Айниқса, юртимизда янги масжидларнинг кетма-кет очилаётгани юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги “Кўкча Оқтепа” масжиди очилишида иштирок этган бўлсалар, бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар.

Муфтий ҳазратлари дастлаб йиғилганларга масжиддаги илк жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жоме масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, “Шодмонхўжа” жоме масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой ичида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, юртимизда бу каби жоме масжидларнинг сони янада кўпайиши кутилмоқда. Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этадилар.
Муфтий ҳазратлари жума намозида мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳозирги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportali

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган “Кўкча Оқтепа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этдилар.

Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлган масжиднинг очилиш маросимида муфтий ҳазратлари масжидни қайта бунёд этишда хизмат қилган қурувчилар, ҳашарчилар, меъморлар ва ҳомийларга ҳақига дуо қилдилар.

Янги барпо этилган масжид маҳалла аҳлининг саховатпеша инсонлари ва ҳашар йўли билан икки йилда қайтадан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Масжид хонақоҳ ва ертўла қисмларидан иборат бўлиб, 2000 нафар намозхонни сиғдира олади. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган масжидда барча қулай шарт-шароитлар яратилган: иссиқлик ва совутиш тизимларидан тортиб, маъмурият хоналари, замон талабига мос таҳоратхоналар, кутубхоналар намозхонлар учун тайёрлаб қўйилди. Масжиднинг олд ва орқа қисмидаги 35 метрлик 4 та минора унга ўзгача файз бериб турибди.

Муфтий ҳазратлари пешин намозиини жамоат билан адо этгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бериш асносида масжид қуришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради”, (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб бердилар. Шунингдек, кейинги йилларда юртимизда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар айниқса, масжидларнинг обод бўлаётганига алоҳида тўхталиб, сўнгги йилларнинг ўзида 65 масжид янги очилгани ва 100 лаб масжид қайта қурилганини эътироф этдилар. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати экани, бунга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ҳамда Рамазон умра зиёрати бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳам сўз юритдилар.

Муфтий ҳазратлари мавъиза якунида масжидни бунёд этишда иштирок этган барча юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top