muslim.uz

muslim.uz

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди, дея хабар бермоқда "АПА" ахборот агентлиги Халқаро Нобель ахборот маркази вице-президенти Бейбалу Алескеровга таяниб.
Алескеровнинг қайд этишича, Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг эксперт гуруҳи томонидан номзод сифатида тасдиқланган.
Ислам.ру маълумотлари бўйича, бу мукофотга номзод иккинчи маротаба қўйилмоқда ва яширин овоз бериш натижалари сентябрь ойи охирида ёки октябр ойи бошида маълум бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

П'ятниця, 11 сентябрь 2020 00:00

Аллоҳнинг дўстига душманлик қилманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми? Мажлиси диннинг ислоҳи, жасаднинг зийнати, ўзлари эса «пайғамбарларнинг меросхўрлари» бўлган уламолар билан муомала қилишда уларнинг мавқеларини билишимиз ўта аҳамиятлидир.

Аллоҳ таоло мўминларни ва шаръий илм соҳиблари бўлган уламоларни олий даражаларга кўтариши ҳақида башорат бериб бундай деган:

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир» (Мужодала сураси, 11-оят).

Уламоларга эҳтиром кўрсатиш – Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннатидан иборат шаръий илмларга нисбатан эҳтиром кўрсатишдир. Шу сабабли уламоларни ҳурмат қилиш вожиб бўлади:

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга раҳм қилмаган ва олимимизнинг ҳаққини билмаган кимса умматимдан эмасдир», дедилар» (Аҳмад ривояти).

Уламоларни ва улар томонидан айтилган фатволарни эҳтиром қилиш пайғамбарлар қолдирган меросни эҳтиром қилиш демакдир. Чунки улар пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлиб, улар ўзига хос мавқе ва фазл эгалари ҳисобланишади. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади:

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Олим учун осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди тўлин ойнинг бошқа юлдузларга нисбатан фазлига ўхшайди. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди» (Термизий ривояти).

Ҳа, уламолар ана шу улуғ насиба соҳибларидир!

Аллоҳ таоло бизга бирор ишда мушкулликга дуч келсак, уламоларга мурожаат қилишни, улардан савол сўрашни буюрган:

«Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар» (Наҳл сураси, 43-оят).

Ҳа, билмаган ишларимизни уламолардан сўраймиз ва уларнинг ҳикмат билан айтган фатволарига юрамиз, амал қиламиз. Чунки уларнинг бу фатволари Қуръон ва суннатнинг чашмаларидир. Жоҳиллардан эҳтиёт бўлинг!. Чунки улар бизнинг тилимизда гапирса-да, биз каби кўринса-да, лекин жаҳаннамга чорлашади. Ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилинади:

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса ўзимга етишидан қўрқиб ёмонлик ҳақида сўрардим. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз жоҳилиятда ҳамда ёмонликда эдик. Аллоҳ бизга бу яхшиликни келтирди. Энди мана шу яхшиликдан кейин ёмонлик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа» дедилар. «Ўша ёмонликдан кейин яхшилик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа, лекин унда тутун бўлади», дедилар. «Унинг тутуни нима?», дедим. У зот: «Бир қавм менинг тўғри йўлимдан бошқа йўлга бошлайди. Сен улар (қилаётган ишлар)дан нималарнидир танийсан, нималарнидир танимайсан», дедилар. «Ўша яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?», дедим. У зот: «Ҳа, жаҳаннам эшиклари томон чорловчилар бўлади. Буни ижобат қилганни ўшанга ташланади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларни сифатлаб беринг», дедим. У зот: «Улар ўзимиздан бўлади, ўзимизнинг тилимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, менга нимани буюрасиз?», дедим. У зот: «Мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имомини маҳкам тутасан», дедилар. «Уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?», дедим. У зот: «У ҳолда дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўласан, токи, ўлим сенга ўша ҳолингда етсин», дедилар (Бухорий ривояти).

Таассуфки, айрим инсонлар уламоларни танқид қилишни ўзлари учун суҳбат мавзуси қилиб олишади. Бу ишлари билан ўзларини катта муаммони ҳал қилаётгандек ҳис қилишади. Сиз бу каби ишлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки Абу Дардо розияллоҳу: «Сизлар уламоларнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг! Агар улар сизнинг зарарингизга гувоҳлик беришса, сизларни дўзахга ағдариб юборишади. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларнинг қалблари ва кўзларига ҳақни кўрсатиб қўяди», деган.

Демак, уламолар диққат-эътибор билан назар солсалар, Аллоҳ берган фаросат ёрдамида кимнинг қандай инсон эканини англаб олишлари мумкин. Шунингдек, улар одамларнинг хулқ-атворлари ҳамда ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ҳам кимнинг ким эканини билиб олишлари мумкин. Шу сабабли уларнинг гувоҳлиги аҳамиятлидир. Шундай экан, ҳар бир инсон ўзи ҳақида илм эгалари ва тақводор мўминлар қандай гумонда эканига эътибор қаратиши лозим. Чунки қилаётган ишларимизни бутун дунё фосиқлари маъқуллаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсалар-да, лекин биргина диёнатли олим унга салбий баҳо берса, олимнинг сўзи эътиборли ҳисобланади.

Ҳа, олимлар биз ҳақимизда ёмон фикрга бориб қолишидан эҳтиёт бўлайлик! Уларни муҳокама қилишдан ва танқид остига олишдан сақланайлик!

Тўғри, олимлар ҳам адашиши мумкин. Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқалар маъсум бўлмагани учун уларнинг айрим сўзлари ва фатволари рад қилиниши эҳтимолдан холи эмас. Лекин уларга раддия беришга кимлар ҳақли? Улар томонидан содир этилган баъзи хато-камчиликларни худди ўзлари каби забардаст олимлар илм омонатдорлиги жиҳатидан етарли далил-исботларини келтириб, одоб ва ҳурмат-эҳтиром билан тўғрилаб туришади. Ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Агар хатога йўл қўйган ёки янглишган ҳар бир кишидан батамом воз кечиб юборилаверса, уларнинг қилган яхши ишлари ҳисобга олинмаса, илм-фан, саноат ва адолат йўқолиб кетади, шунингдек, уларга олиб борадиган воситалар ҳам ишдан чиқади».

Шунинг учун катта олимлар сукут қилиб турган масалаларда илмсиз кишилар турли танқидий фикрларни айтавермасликлари лозим. Аслида бундай кишилар мунозара майдонига тушмасликлари лозим. Чунки улар илмсиз мунозаралари сабабли шайтоннинг ўйинчоғига айланиб қолишади. Уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шунинг учун Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: Агар жоҳил одам сукут қилганида эди, одамлар ўзаро келишмовчиликка боришмаган бўларди, деганлар.

Агар бирор олим оламдан ўтса, у ўзи билан бирга илмнинг бир қисмини ҳам олиб кетади. Олимларнинг қилган меҳнати ва машаққатлари улар вафот этганидан сўнг кўзга яққол ташланади. Аллоҳ таоло олимлар сабабли қанчадан-қанча балоларни даф қилиб туради. Шариат илмлари олимлар воситасида тарқатилади. Олимлар вафот этса, мусулмон киши унга дуо қилади, унинг учун истиғфор айтади, унга Аллоҳнинг раҳматини сўрайди, унинг қилган яхши ишларини уммат ўртасида кенг тарқалишига ҳаракат қилади. Олимлар вафот этса, ёмон инсонлар хурсанд бўлади, одамларни адаштириш учун ўзларининг ботил ишларини кенг ёйиш ҳаракатида бўлишади. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ таоло бандаларидан илмни бирданига суғуриб олмайди. Балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан тортиб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натидажа адашадилар ва адаштирадилар», деганларини эшитдим» (Бухорий ривояти).

Эй биродар, олимларни яхши кўринг, одамларни ҳам олимларни яхши кўришга тарғиб қилинг. Олимларни сўзингиз, қаламингиз ва бошқа барча имкониятларингиз билан ҳимоя қилинг. Шариат уламоларига бирор мажлисда ёки бошқа бирор жойда бўлсин, зинҳор душманлик қилманг! Агар уларга қарши душманлик қилсангиз, Аллоҳ томонидан сизга қарши бўладиган уруш эълонини билиб қўйинг! Аллоҳ асрасин! Агар шундай бўлса, мағлуб бўлишингиз шубҳасиздир. Чунки ҳадиси шарифда бундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Ким менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан», деди» (Бухорий ривояти).

Шаръий илмлар соҳиби бўлган раббоний уламоларга душманлик қилаётганларга, шунингдек, жамият орасида уларнинг обрўсини тўкиш мақсадида турли нолойиқ гапларни тарқатаётганларга қарши курашиб олимларни ҳимоя қилиш – Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб Қуръонни, суннатни, шариатни ва динни ҳимоя қилиш каби савоби улуғ ишлардан ҳисобланади.

Мусулмон киши уламоларни ҳурмат қилиши лозим. Чунки уламолар улар билан ўзаро гаплашганда ҳам, улар билан бирга ўтирганда ҳам ҳурмат-эҳтиромга ҳақли бўлган инсонлардир. Уларнинг суҳбатидан ва ахлоқидан истифода қилинг. Уларга нисбатан қалбингиз ва тилингизни эҳтиёт қилинг. Улар учун Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраб дуода бўлинг. Агар улар сизнинг хизматингизга эҳтиёж сезишса, ҳеч ҳам тараддудланмай ихлос ва сурур ила Аллоҳ учун уларга хизмат қилинг.

Аллоҳ таоло уламоларимизни ҳақ йўлда собитқадам қилсин! Уларни ҳурмат қилиш ва уларнинг илмидан истифода қилишни бизларга муваффақ айласин!

 

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Қудратуллоҳ Сидиқметов

«Ҳилол» журналининг 8(17) сонидан

Кандидатом от Азербайджана на Нобелевскую премию мира выдвинут председатель Управления мусульман Кавказа Аллахшукюр Пашазаде, сообщило агентство АПА со ссылкой на вице-президента Международного Нобелевского информационного центра, доктор наук Бейбалу Алескерова.
Алескеров отметил, что Аллахшукюр Пашазаде был утвержден в качестве кандидата экспертной группой Нобелевской премии мира. По данным islam.ru, его кандидатура выдвигается на премию уже во второй раз, результаты тайного голосования будут известны в конце сентября — В начале октября.


Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

П'ятниця, 11 сентябрь 2020 00:00

Самарканд станет столицей туризма

В настоящее время территория вокруг Самаркандского гребного канала превратилась в огромную строительную площадку. В рамках подготовки к Саммиту-2022 глав государств, участников Шанхайской Организации Сотрудничества, и по региональной программе социально-экономического развития, здесь, на 260 гектарах идут работы по возведению современного туристического комплекса. С реализацией данного проекта, появится возможность принимать одновременно более трех тысяч отдыхающих.
Как сообщает “Самаркандский вестник” проект реализуется компанией Enter Enjiniering. Круглосуточно здесь работают более 2,5 тысячи рабочих и около 350 единиц спецтехники.
– Многие думают, что мы здесь строим новый элитный жилой массив «Самарканд-сити», нет, тут не будет никакого городка с жилыми домами, - говорит руководитель проекта компании Enter Enjiniering Муминжон Кодиров. – В течение двух лет мы возведем здесь Центр симпозиумов, амфитеатр на две тысячи мест, комплекс «Старый город», в состав которого входят уменьшенные копии трех медресе Регистана, архитектурные ансамбли Шахи-зинда, Гур-Эмир, Биби-ханум, мемориальные комплексы аль-Бухари, аль-Матуриди, павильоны ремесленников и другие объекты. Также будут построены отвечающие мировым стандартам две 21-этажные пятизвездочные, две 14-этажные четырехзвездочные, четыре 7-этажные трехзвездочные гостиницы. В скором будущем посетители смогут пользоваться услугами закрытого спортивного манежа, парков культуры и отдыха, кафе, ресторанов, аквапарка, столовых, концертных площадок, искусственных островов, юрт и других объектов. Кроме того, здесь будут возведены футбольные стадионы с искусственным покрытием, летние и зимние бассейны, более десяти автостоянок для автомобилей.
Учитывая то, что канал расположен вдоль автомагистрали Ташкент – Карши, здесь также будут созданы условия для отдыха как для пассажиров, так и водителей.
Для посещения туристами Зарафшанского национального природного парка и развития экологического туризма будут организованы специальные автобусные маршруты. Для этого, возводятся новая автомобильная дорога и мост, который свяжет туристический центр с улицей Усто Умара Джуракулова города Самарканда. Всего 5-6 минут понадобится туристам, чтобы доехать от гребного канала до комплекса Шахи-зинда. К услугам гостей и туристов будут предоставлены экомобили, велосипеды и лошади. Осмотрев исторические памятники города, они смогут с комфортом отдохнуть здесь, любуясь красотами гребного канала и протекающих неподалеку Сиаба и Карасу.
Следует отметить, что за последние годы Самаркандский гребной канал стал единственным базовым спортивным сооружением по водному спорту в Центральной Азии. Поэтому в 2013 году здесь был проведен открытый чемпионат Азии по академической гребле на байдарках и каноэ в 2016 году - соревнования на кубок Азии и первый чемпионат континента пара-каноэ, с участием ведущих спортсменов из 14 государств мира. На этих состязаниях успешно выступили самаркандцы, которые стали победителями и призерами.
В настоящее время здесь гребными видами спорта занимаются учащиеся Тайлякского профессионального колледжа Олимпийского резерва, детско-юношеских спортивных школ Самаркандского и Джамбайского районов и республиканской специализированной детско-юношеской школы Олимпийского резерва по академической гребле.
– В скором будущем наш гребной канал станет не только туристическим центром, но и крупным комплексом по водному спорту, где будут проводиться те только среднеазиатские состязания, но и чемпионаты мира, - говорит начальник областного управления физической культуры и спорта Шухрат Рузиев. – Именно поэтому, наряду с другими объектами, здесь планируется построить новые спортивные сооружения по международным стандартам.
По словам нашего собеседника, на дне данного канала бьют около тысячи родников, поэтому вода здесь не замерзает даже зимой, что создает дополнительные возможности для проведения соревнований в любую погоду.

Подводя итог, отмечу, что масштаб работ впечатляет, думается, впечатлит и их результат. Ведь по заявленной перспективе наш регион должен стать столицей туризма в республике.
По своей возможности, Самаркандский гребной канал длиной 2 180 и шириной 180 метров занимает четвертое место в мире после Мюнхенского (Германия), Крылатского (Россия) и Китайского каналов подобного рода.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

На сайте оманской газеты «Wejhatt» опубликована статья под названием «Президент Узбекистана: «Мы прилагаем усилия, чтобы поддержать нашу экономику», приуроченная к празднованию 29-летия независимости Республики Узбекистан, сообщает ИА «Дунё».
Автор статьи, главный редактор издания Юсуф аль-Балуши, комментируя выступление Президента Шавката Мирзиёева на торжественном мероприятии по случаю Дня независимости, обращает внимание на слова главы государства о том, что пандемия коронавируса, глобальный экономический кризис, а также стихийные бедствия и техногенные катастрофы в Бухарской и Сырдарьинской областях стали для страны серьезным испытанием.
«Никто не должен забывать: как бы ни было сложно, сколько бы средств и усилий ни потребовалось, ни один гражданин Узбекистана не останется без заботы и внимания», – приводит слова Президента Шавката Мирзиёева автор статьи. А также информирует читателей, что в последние годы в Узбекистане закладывается фундамент новой эпохи Возрождения – «третьего Ренессанса».
Также на страницах «Wejhatt» публикуются выдержки из интервью министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова газете «Правда Востока» от 27 августа сего года относительно стремления Узбекистана по активизации сотрудничества со странами Персидского залива. В них отмечается, что Узбекистану удалось выстроить доверительные и дружественные отношения с государствами арабо-мусульманского мира, для которых наша страна представляет большой интерес как перспективный инвестиционный рынок. Одним из важных достижений в экономическом взаимодействии является подписание 25 апреля 2011 года в Ашхабаде Туркменией, Узбекистаном, Ираном и Оманом четырехстороннего соглашения по строительству транспортного коридора между странами Персидского залива и Центральной Азией.
Узбекистан и Ближний Восток объединяют географическая близость, общие исторические, культурные и духовные ценности. В последние годы сотрудничество с арабскими странами расширилось по всем направлениям, - отмечается в статье оманской газеты «Wejhatt».

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Мақолалар

Top