Дунё янгиликлари

Олимлар: Саҳрои кабир дунёни очликдан қутқариши мумкин

Science журналида Мериленд ва Иллинойс университетларининг америкалик олимлари томонидан чоп этилган мақолага кўра Саҳройи кабирни улкан воҳага айлантириш имконияти мавжуд бўлиб, бу лойиҳа Ер шарида глобал исишни секинлатиши мумкин. Бунинг учун саҳрода шамол ва қуёш фермаларини ташкил этиш зарур. Бунинг оқибатида эса ҳаво намлиги ва ҳароратига таъсир этувчи омил пайдо бўлади.

Саҳройи кабир муқобил энергия манбааларини ишлаб чиқариш бўйича жуда қулай ҳудуд саналади. Аҳоли ва иморатларнинг камлиги улкан лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.

Саҳройи кабирда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва намликнинг ошиши кўп миқдорда ёғингарчиликни келтириб чиқаради. Бу эса минтақада қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш имконини яратади. Лойиҳа минтақа мамлакатлари иқтисодиётини ривожланишига сабаб бўлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2785 times

Янгиликлар

Top