Россиянинг гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Царицино” корхонаси истеъмолчиларни алдагани учун 100 минг рубль жаримага тортилди. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний идорасига таяниб Azon интернет нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, корхонанинг “ҳалол” ёрлиғи билан сотилган сосиска ва колбасаларига аслида чўчқа гўшти қўшилган бўлган. Маҳсулотларнинг ёрлиғида эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумот кўрсатилмаган.
“Царицино” корхонаси “ҳалол” сертифкатини Қозон шаҳрида жойлашган “Ҳалол” аудити ва назорати маркази” деб аталувчи хусусий фирмадан олган, бу фирманинг Мусулмонлар идорасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
ЎМИ Матбуот хизмати