Дунё янгиликлари

Нигерияда миллий Қуръон мусобақасининг саралаш босқичлари бошланади

Нигериянинг Эдо штати Гомбе туманида жорий йилнинг 28 декабридан 2019 йилнинг 5 январига қадар Қуръони карим ҳофизлари мусобақаси ташкил этилади. Бу ҳақда International Quran News Agency нашри хабар берди.

Мусобақа ташкилотчиси Шайх Иброҳим Ояркуанинг айтишича мусобақада 104 нафар иштирокчи қатнашади. Улардан 60 нафари 6 категория бўйича саралаб олинади. Энг юқори балл тўплаган 10 нафар қорилар Эдо штати номидан Нигерия миллий Қуръон мусобақасида иштирок этишлари қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2169 times

Янгиликлар

Top