Дунё янгиликлари

2019 йилда Россиядан 25 минг мусулмон Ҳаж ибодатига боради

Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islam-today.ru сайти хабар берди.

Рушан ҳазрат Аббясовнинг айтишича, диний бошқарма раҳбарларининг илтимосига кўра, Саудия Арабистони бу йил Россия учун қўшимча яна 5 мингта ўрин ажратиб берган. Шу билан Россиядан ҳажга борувчиларнинг умумий сони 25 минг 500 тани ташкил этмоқда. Россиянинг ўзида энг кўп ўринлар Доғистон, Чеченистон, Ингушетия республикаларига ажратилган. Жумладан, Доғистонга 10 мингта ўрин, Татаристонга 1800 та ўрин берилган. Москванинг ўзидан эса 2 минг киши ҳажга боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2759 times
Tagged under

Янгиликлар

Top