Дунё янгиликлари

Туркия ҳукумати Аё Софияни масжидга айлантириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Аё Софияни масжидга айлантириш эҳтимоли ҳақидаги саволни туркларнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини айтди.
"Бу суверенитет масаласи. Афина бизга буйруқ бера олмайди ва биз тушунтира олмайдиган ҳеч нарса қилмаймиз", - дея Туркия ташқи ишлар вазирининг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
Чавушоғлу, бу масала юзасидан юнонлар нима учун норозилик билдираётганлари тушунарсиз эканлигини билдирди.
"Юнонлар Константинополь ва Аё София ўз ҳудудида бўлгандек аралашмоқдалар", - дейди у.
У Аё София 1453 йилда Султон Меҳмет Фотиҳ иродаси билан масжидга айланганини эслатиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Константинополь қулаганининг навбатдаги йиллиги муносабати билан Аё Софияда Қуръон ўқилди. Тез орада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Софияни масжидга айлантириш эҳтимолини ўрганишга кўрсатма берди ва Адлия вазири Абдулҳамит Гул бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Туркия Армани патриархи Саак II, ўз навбатида, Аё София масиҳийлар ва мусулмонлар учун ибодат жойи бўлиши керак, деб таклиф қилди. Islam-today хабарига кўра, бу бинонинг келажаги тўғрисидаги масала июль ойининг бошида давлат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 2040 times

Янгиликлар

Top